Россия Федерацияси президентининг кеча имзолаган “Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг айрим тоифаларининг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1126-сон Фармонига кўра Россияда ноқонуний бўлиб турган чет эл фуқаролари 2025 йилнинг 30 апрель санасигача мамлакатни тарк этиши ёки ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиши керак.
Талаб қонуний равишда қолишни истаган хорижликларга нисбатан қўлланилмайди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги 2025 йилнинг январь ойидан бошлаб Россияда ишлаб юрган, аммо, ҳужжатларида камчилиги мавжуд бўлган барча юртдошларимизга ҳуқуқий, амалий ёрдам кўрсатишга тайёр. Бу масала бўйича алоҳида гуруҳ фаолият олиб боради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!