Муан аэропортида юз берган самолёт ҳалокатидан сўнг Жанубий Корея ҳукумати етти кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда республика президенти вазифасини бажарувчи Чой Санг Мок маълум қилди.
Фожиа жойидан 179 та қурбоннинг жасади топилди, деб хабар беради Yonhap агентлиги. Қайд этилишича, ушбу авиаҳалокат мамлакат тарихидаги энг йирик авиаҳалокат ҳисобланади.
Самолёт Бангкокдан учган ва бортда 181 киши бўлган. Барча йўловчилар ҳалок бўлган, фақат икки экипаж аъзоси, бир эркак ва бир аёл тирик қолди. Дастлабки маълумотларга кўра, авиалайнер аэропортга яқинлашаётганда қушлар галаси билан тўқнашиб кетган, натижада қўниш мосламаси тизими шикастланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!