Жорий йилнинг дастлабки уч ойида 106 мингдан ортиқ хорижлик Россия фуқаролигини олди, бу ўтган йилга нисбатан 35 минг кишига кам. Россия Ички ишлар вазирлигининг 2023 йилнинг январидан мартигача бўлган даврдаги миграция ҳолати бўйича статистик маълумотларига кўра, кўпинча Тожикистон фуқаролари Россия фуқаролигини қабул қилган.
“2023 йилнинг январь-март ойларида Россия фуқаролигини олиш тўғрисида қарор қабул қилган шахслар сони 106 320 нафарни ташкил этади”, – дейилади ҳужжатда. Шу билан бирга, ўтган йилнинг шу даврида 141 663 нафар хорижлик Россия фуқаролигини олган.
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг уч ойида Тожикистон фуқаролари томонидан Россия фуқаролигини олиш бўйича 44,9 мингта қарор қабул қилинган. Бу белгиланган давр учун энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Иккинчи ва учинчи ўринни Украина (22 минг) ва Арманистон (8,9 минг) фуқаролари банд этган. Шунингдек, Қозоғистон (6,9 минг), Қирғизистон (5,4 минг), Ўзбекистон (4,7 минг), Озарбайжон (3,7 минг), Молдова (3,1 минг), Беларус (2,4 минг) ва Туркманистон (912 киши) фуқаролари ҳам Россия Федерацияси паспортини олган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!