$
12097.33 UZS
-31.13
160.53 UZS
1.49
14233.72 UZS
-70.59
31° Кечаси 18°

Жорий йилнинг 1 июль санасидан бошлаб, Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор ўзгаришлар кучга кирмоқда

13:07 / 01.07.2024

Жорий йилнинг 1 июль санасидан бошлаб, Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор ўзгаришлар кучга кирмоқда.

Унга кўра, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар, IТ-компаниялар учун грантлар, мактабларда фоторадар ўрнатиш – шу ва бошқа қонунчиликдаги ўзгартиришлар 1 июлдан кучга киради.

Қонунчиликка кўра, фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатишнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади:

— Адлия вазирлиги томонидан “Мадад” ННТ билан ҳамкорликда республиканинг барча туман ва шаҳарларидаги давлат хизматлари марказларида “Мадад” ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари босқичма-босқич ташкил қилинади;

— ҳуқуқий маслаҳат бюролари томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади, шунингдек низоларни судгача ва суд орқали ҳал этишда зарур бўладиган процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашилади.

Айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади.

2026 йил 1 июлгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:

— электрон ҳисоблаш машиналари учун дастур ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномаларни давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП (мй.гов.уз) орқали топшириш имконияти яратилади;

— интеллектуал мулк объекти рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҚР-код билан муҳофазаланган электрон ҳужжат бериш тартиби жорий этилади.

Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш (Фаcе-ID) усули жорий қилинади

Қонунчиликка мувофиқ, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида:
— Mobile-ID тизимида фуқароларни идентификация қилиш уларнинг хоҳишига кўра ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини давлат хизматлари марказлари орқали расмийлаштириш жараёнида композит шаклда амалга оширилади;

— аввал давлат рўйхатидан ўтказилган (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқланган) ва ҳозир ҳам амалда бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва бу ҳақида давлат реестридан кўчирма бериш бепул амалга оширилади;

— нотурар жойларни бошқа шахсга ўтказишга оид битимларни расмийлаштириш битим томонлари давлат хизматлари марказига келган ва уларнинг шахси марказ ходими томонидан аниқлаштирилган ҳолда амалга оширилади ҳамда расмийлаштирилган битим бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр органларига юборилади.

Айрим касалликка чалинганлар бепул даволанади

Президентнинг 2024 йил 25 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги фармонида 2024 йил 1 июлдан бошлаб фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий қилиниши белгиланган.

Фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш қуйидаги тартибда жорий қилинмоқда:

– Адлия вазирлиги томонидан “Мадад” ННТ билан ҳамкорликда республиканинг барча туман ва шаҳарларидаги давлат хизматлари марказларида “Мадад” ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари босқичма-босқич ташкил қилинади;
– ҳуқуқий маслаҳат бюролари томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади, шунингдек низоларни судгача ва суд орқали ҳал этишда зарур бўладиган процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашилади;

– Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги жамоат фондлари ҳисобидан “Мадад” ННТнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ ҳуқуқий маслаҳат бюролари фаолиятини молиялаштириш учун давлат субсидиялари ажратиб борилади.

Шунингдек, 2024 йил 1 июлдан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида янги тартиб ўрнатилмоқда.

Унга мувофиқ:

- Mobile-ID тизимида фуқароларни идентификация қилиш уларнинг хоҳишига кўра ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини давлат хизматлари марказлари орқали расмийлаштириш жараёнида композит шаклда амалга оширилади;

- корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан архив ҳужжатлари ўрнатилган тартибда йўқ қилинишида, уларнинг электрон нусхаларини талаб этиш амалиёти бекор қилинади;

- аввал давлат рўйхатидан ўтказилган (давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома берилган ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқланган) ва ҳозир ҳам амалда бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва бу ҳақида давлат реестридан кўчирма бериш бепул амалга оширилади;

- нотурар жойларни бошқа шахсга ўтказишга оид битимларни расмийлаштириш битим томонлари давлат хизматлари марказига келган ва уларнинг шахси марказ ходими томонидан аниқлаштирилган ҳолда амалга оширилади ҳамда расмийлаштирилган битим бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр органларига юборилади.

Бундан ташқари, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 2024 йил 1 июлдан электрон ҳисоблаш машиналари учун дастур ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномаларни давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топшириш имконияти яратилади. Шунингдек, интеллектуал мулк объекти рўйхатдан ўтказилганини тасдиқловчи ҚР-код билан муҳофазаланган электрон ҳужжат бериш тартиби жорий этилади.

Фармонда 2024 йил 1 июлдан 2026 йил 1 июлгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилиши ҳам назарда тутилган.

Ҳуқуқий эксперимент доирасида:

· Адлия вазирлиги ҳузурида Олий апелляция кенгаши ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузурида Апелляция кенгаши ташкил қилинади;

· апелляция кенгашлари маъмурий органларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги маъмурий ҳужжатларини судгача кўриб чиқиш натижасида ушбу ҳужжатларни ўзгартириш, қисман ёки тўлиқ бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, бундан қонунчиликка мувофиқ фақат суд тартибида бекор қилинадиган ёки ўзгартириладиган ҳужжатлар мустасно;

· маъмурий органларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги маъмурий ҳужжатларини апелляция кенгашлари томонидан кўриб чиқиш манфаатдор шахсларнинг шикоятлари ҳамда давлат хизматларини кўрсатишни мониторинг қилиш натижаларига кўра амалга оширилади;

· апелляция кенгашларининг қарорлари E-қарор электрон тизимида эълон қилиб борилади, шунингдек, маъмурий шикоят бўйича маъмурий иш юритуви иштирокчиларига белгиланган тартибда маълум қилинади ва маъмурий органлар томонидан уларнинг бажарилиши мажбурий ҳисобланади;
· апелляция кенгашларининг қарорлари юзасидан манфаатдор шахс томонидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин, маъмурий органлар учун мазкур қарорлар қатъий ҳисобланади ва уларнинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.

“Шаффоф қурилиш” тизимида ёрдамчи пудат ташкилотлари рўйхатга олинади

Қонунчиликка кўра, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлган лойиҳалар бўйича жалб қилинадиган ёрдамчи пудрат ташкилотлари рўйхатга олинади.

Қонунчиликка кўра, онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган (21 ёш ҳам киради) беморлар белгиланган тиббиёт марказларининг болалар гематологияси ва онкологияси бўлимларида, шунингдек, улар вояга етгунларига қадар ушбу касаллик бўйича тиббий ёрдам кўрсатган бошқа тиббиёт ташкилотларида бепул даволанишни давом эттиради.

IT соҳасига ажратиладиган грантлар 1 миллиард сўмгача ошади

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологиялари парки томонидан ҳар йили ўтказиладиган танлов асосида IT соҳасида таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича рақамли технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, грант ажратиш тизими; қуйидаги йўналишларда жорий этилмоқда:

• истиқболли лойиҳа учун – 150 миллион сўм;

• маҳаллий бозорга ихтисослашган лойиҳа учун – 300 миллион сўм;

• жаҳон бозорига ихтисослашган лойиҳа учун – 1 млрд.

Мактаб жойлашган ҳудудларда фоторадар ўрнатилади

Йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темирйўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ИИВнинг “Хавфсиз Шаҳар” тизимларини ривожлантириш маркази томонидан “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич ўрнатилади.

Бунда:
– махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан белги жойларга ўрнатилади;

– махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойлар ЙҲХХ томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлилидан келиб чиқиб белгиланади.

Шунингдек, 2024 йил 1 июлдан бошлаб қуйидаги тартиб ўрнатилмоқда:

- МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори балли ер силкиниши содир бўлганда бино ва иншоотларнинг ҳолати бўйича юк кўтарувчи конструкцияларни автоматик мониторинг қилиш ускуналаридан олинган маълумотлар тезкор равишда таҳлил қилинади;

- бино ва иншоотларда аниқланган хавф бўйича зудлик билан Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига ахборот киритилади;

- Республика кенгаши уч кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда зилзила натижасида аниқланган бино ва иншоотларнинг заиф нуқталарини мустаҳкамлаш ва хавфни бартараф этиш чораларини белгилаб, уларнинг амалга оширилишини таъминлайди.

Ҳужжатда қурилишда давлат назорати сифатини ошириш мақсадида 2024 йил 1 июлдан бошлаб янги қурилаётган объектларнинг хавф-хатар тоифасини ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий инспекторларнинг иш тажрибасини инобатга олган ҳолда давлат назоратини амалга ошириш ишлари ташкил этилиши ҳам белгиланган.

Дорилар рекламасида янги тартиб ўрнатилади

Президентнинг 2024 йил 24 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан дори воситаларини реклама қилишда янги тартиб белгиланмоқда.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 июлдан бошлаб:
а) дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрловчи, улгуржи ҳамда чакана реализация қилувчи ташкилотлар аҳолини сифати, хавфсизлиги ва самарадорлиги кафолатланган дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш учун масъул бўлган ташкилот сифатида эътироф этилади ҳамда уларга нисбатан давлат назоратини амалга оширишнинг алоҳида қоидалари белгиланади;

б) дори воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ потенциал хавф-хатарларни тезкор аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган, халқаро стандартлар талаблари асосида қуйидагиларни назарда тутувчи фармакологик назорат тизими ташкил этилади:

“Зарур фармакологик назорат амалиёти — GVP” стандартини жорий этиш;

Соғлиқни сақлаш вазирлигида тиббиёт тизимининг барча бўғинларидан дори воситаларининг ножўя таъсирлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ҳамда таҳлил қилиш имконини берувчи электрон ахборот тизимини яратиш;

в) дори воситаларини тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этишда уларнинг хавфсизлигини назорат қилиш тизими жорий этилади. Бунда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан фармакологик назорат таҳлили натижалари асосида инсон саломатлигига зарар етказиш хавфи юқори бўлган моддалар рўйхати шакллантирилади.

Ҳужжатда келтиришича, 2024 йил 1 июлдан бошлаб дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрловчи, улгуржи ҳамда чакана реализация қилувчи ташкилотларда уларга берилган лицензия талабларига риоя этилишини бир йилда кўпи билан бир маротаба ваколатли органни хабардор этиш орқали назорат қилиш тартиби жорий этилади (жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан амалга ошириладиган назорат тадбирлари бундан мустасно). Дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни телерадиоканаллар орқали реклама қилиш учун ишлаб чиқилган контент Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган хулоса асосида эфирга узатилади.

Шунингдек, янги ташкил этиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар сақланадиган божхона омборлари ва эркин омборлар мажбурий равишда “Зарур сақлаш амалиёти — ГСП” талабларига мувофиқ ташкил этилади.



														
														Саида Мирзиёева Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори билан учрашди

Учрашув давомида гиёҳвандликка чалинганларни даволаш ва реабилитация қилиш йўналишида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан …
12:17 / 21.04.2026

														
														Биринчи кун якунлари: амалиёт ва таҳлил мувозанати

Биринчи кун якунлари: амалиёт ва таҳлил мувозанати

Қашқадарёда ўтаётган Медиа ҳафталикнинг илк куни сермазмун воқеаларга бой бўлди. Кун тартибидан ўрин олган машғулотлар нафақ…
11:26 / 21.04.2026

														
														Кам таъминланган фуқаролар учун бепул юридик ёрдам имкониятлари кенгайтирилди

Кам таъминланган фуқаролар учун бепул юридик ёрдам имкониятлари кенгайтирилди

Ўзбекистон Республикасининг 2026-йил 20-апрелдаги ЎРҚ–1135-сонли Қонуни билан амалдаги қонунчиликка бир қатор муҳим ўзгартир…
09:42 / 21.04.2026

														
														Исроил ва Болгарияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Исроил ва Болгарияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
09:36 / 21.04.2026

														
														Ўзбекистон БМТ комиссиясига сайланди

Ўзбекистон БМТ комиссиясига сайланди

Нью-Йоркда ЭКОСОС сессияси доирасида ўтказилган сайловлар якунига кўра, Ўзбекистон 2027–2029 йиллар учун БМТнинг Жиноятчилик…
17:51 / 20.04.2026

														
														Миграция агентлиги самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди

Миграция агентлиги самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ташқи меҳнат миграциясини тартибли ташкил этиш, фуқароларни хориждаги юқори даромадли иш ўринлариг…
17:32 / 20.04.2026

														
														Самарқанд шаҳрида глобал миқёсда долзарб аҳамиятга эга масалага бағишланган халқаро форум ўз ишини бошлади.

Самарқанд шаҳрида глобал миқёсда долзарб аҳамиятга эга масалага бағишланган халқаро форум ўз ишини бошлади.

“Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотахдидларга қарши курашиш” мавзусидаги мазкур тадб…
17:31 / 20.04.2026

														
														21 апрель кунги об-ҳаво маълумоти

21 апрель кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.…
17:27 / 20.04.2026

														
														Жамият барқарорлиги ва келажаги ёшлар тарбияси билан бевосита боғлиқ.

Жамият барқарорлиги ва келажаги ёшлар тарбияси билан бевосита боғлиқ.

Халқимизда “Бир бола йўлдан чиқса – жамият издан чиқади” деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Чунки бир ёшнинг гиёҳвандлик каби за…
14:37 / 20.04.2026

														
														“Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 26 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди

“Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 26 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди

Наманган шаҳрида яшовчи шахс Чуст туманида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқарони “Ҳаж-2026” мавсумида ислом динининг асосий фар…
11:01 / 20.04.2026

Бу ҳам қизиқ

Эрон Ҳормуз бўғози устидан назоратни яна кучайтирди

Эрон Ҳормуз бўғози устидан назоратни яна кучайтирди

18 апрель куни Эрон АҚШ томонидан давом эттирилаётган денгиз блокадаси сабабли Ҳормуз бўғози фаолияти яна чекланганини маълу…
09:45 / 19.04.2026
Жамият барқарорлиги ва келажаги ёшлар тарбияси билан бевосита боғлиқ.

Жамият барқарорлиги ва келажаги ёшлар тарбияси билан бевосита боғлиқ.

Халқимизда “Бир бола йўлдан чиқса – жамият издан чиқади” деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Чунки бир ёшнинг гиёҳвандлик каби за…
14:37 / 20.04.2026
Сурхондарёда ўтказилган медиа ҳафталик муваффақиятли якунланди

Сурхондарёда ўтказилган медиа ҳафталик муваффақиятли якунланди

Ушбу лойиҳа оддий тадбир эмас, балки иштирокчилар учун ҳақиқий тажриба майдонига айланди.
15:07 / 18.04.2026
Ўзбекистон БМТ комиссиясига сайланди

Ўзбекистон БМТ комиссиясига сайланди

Нью-Йоркда ЭКОСОС сессияси доирасида ўтказилган сайловлар якунига кўра, Ўзбекистон 2027–2029 йиллар учун БМТнинг Жиноятчилик…
17:51 / 20.04.2026
Ўзбекистонда чорваларда оқсил касаллиги хавфи сабаб санитария ойлиги эълон қилинди

Ўзбекистонда чорваларда оқсил касаллиги хавфи сабаб санитария ойлиги эълон қилинди

18 апрелдан 18 майгача Ўзбекистонда “Чорвачиликда санитария-эпидемия-гигиена” ойлиги эълон қилинди.
17:24 / 19.04.2026
Янгиҳаёт туманидаги корхонада ёнғин чиқди

Янгиҳаёт туманидаги корхонада ёнғин чиқди

19-апрель куни соат 15:23 да Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани, Дарё бўйи кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналаридан би…
16:47 / 19.04.2026
Бухоро шаҳрида маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Бухоро шаҳрида маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилишича, жорий йилнинг 15-апрель куни Бухоро шаҳрида маст ҳолда автомобил…
12:26 / 19.04.2026
Маданият ва санъат соҳасида очиқ мулоқотлар бошланaди

Маданият ва санъат соҳасида очиқ мулоқотлар бошланaди

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига мувофиқ, маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳ…
09:29 / 19.04.2026
Ўзбекистонда ўқитувчилар учун аттестация тўлови 50 фоизга арзонлашди

Ўзбекистонда ўқитувчилар учун аттестация тўлови 50 фоизга арзонлашди

Вазирлар Маҳкамасининг 16-апрелдаги қарори билан ўқитувчилар учун навбатдан ташқари аттестация тўлови икки баробар камайтири…
16:52 / 19.04.2026
Владикавказда чиқинди контейнери портлаши оқибатида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди

Владикавказда чиқинди контейнери портлаши оқибатида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди

Россиянинг Владикавказ шаҳрида 17 апрель куни чиқинди контейнерларини юклаш жараёнида юз берган портлаш оқибатида 46 ёшли Ўз…
12:00 / 18.04.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!