Нозим Бахтиёрович Ҳусанов Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Қайд этиш мумкин, Нозим Ҳусанов 1976 йил Тошкент вилоятининг Зангиота туманида туғилган.
У 2010—2013 йилларда Марказий банкда ишлаган, хусусан МБ раиси ўринбосари бўлган, 2013—2014 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2014—2016 йилларда «Микрокредитбанк» бошқаруви раиси бўлиб ишлаган.
Шунингдек, 2016—2018 йилларда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Сергели тумани ҳокими, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимларида фаолият юритган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!