$
11935.37 UZS
23.66
₽
145.58 UZS
-0.91
€
13432.07 UZS
112.4
31° Кечаси 18°

Каримовнинг ҳаёт йўли…

12:52 / 30.01.2024

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон Мустақиллигининг асосчиси, давлат ва сиёсатда катта шахслардан бири бўлган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун. Каримовнинг болалиги, ўсмирлик даври ва президентликкача бўлган ҳаёти қандай кечган эди. Қуйидаги мақолада шу ҳақида гаплашамиз.

Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 йилнинг 30 январида Самарқанд шаҳрида оддий хизматчи оиласида таваллуд топади.

Болалиги уруш ва урушдан кейинги йилларга тўғри келади. Ислом Каримов 1945 йилда Самарқанддаги А.С.Пушкин номидаги 21-мактабга ўқишга кириб, уни олтин медаль билан тамомлайди. Ўқувчилик йиллари мобайнида кўп адабиётларни, айниқса, тарих бўйича адабиётларни ўқийди. У аниқ фанларни ёқтирарди, шахматга, моделлаштириш ва стол теннисига қизиқарди.


1955 йилда Ислом Абдуғаниевич Ўрта Осиё политехника институтига ўқишга киради. 1960 йилда уни тамомлайди ва “муҳандис-механик” мутахассислиги бўйича диплом олиб, “Тошселмаш” заводида ўз меҳнат фаолиятини бошлайди ва қисқа давр ичида уста ёрдамчиси, уста ва технолог каби лавозимларда ишлашга улгуради. У билимдонлиги ва ташкилий фазилатлари туфайли 1961 йилда собиқ Совет Иттифоқининг ҳарбий-саноат мажмуасининг йирик корхоналаридан бирида - Тошкент авиация заводида муҳандис лавозимига тайинланди. Бу ерда у 1966 йилгача ишлаб, етакчи муҳандис-конструктор лавозимигача кўтарилди. Шундан сўнг, 1967 йилда у Тошкент халқ хўжалиги институтининг кечки бўлимини тамомлайди.

1973 йилга келиб эса Тошкент халқ хўжалиги институтида “Ўзбекистон ССР саноатининг тармоқ тузилиши ва уни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилади. Кейин 1975 йилда Москвада нуфузли Халқ хўжалиги бошқаруви институтида иқтисодий-математик усуллар ва ҳисоблаш техникасини қўллаган ҳолда ишлаб чиқариш ва режалаштиришни бошқариш, ташкил қилиш замонавий усуллари соҳаси бўйича таҳсил олади. 1983 йилда Молия вазири, 1986 йилда Министрлар Кенгаши раисининг ўринбосари – Ўзбекистон Давлат режа қўмитаси раиси бўлади.

ЎзССР Давлат режа қўмитаси раиси бўлган Ислом Абдуғаниевич вазиятни чуқур ўрганганидан кейин республика иқтисодий талофат олдида турганини англайди. У вазиятни тушунган ва уни яхши томонга ўзгартишни хоҳлаган ҳолда Ўзбекистон Компартияси Марказий қўмитасига “Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланиши муаммолари ва истиқболлари ҳақида”ги маълумотнома тайёрлайди.

У жиддий ва аниқ чоралар кўрилишига умид қилганди. Лекин вужудга келган вазият раҳбариятнинг шу даражада ғазабига сабаб бўлдики, унинг Тошкентда бундан буён қолишга имкони йўқ эди. Каримовдан қутулиш истаги шунчалик кучли эдики, шу туфайли партия томонидан вилоят партия қўмитаси биринчи котиби лавозимига тайинлашнинг белгиланган тартиби бузилади. Шундай қилиб, у Сиёсий бюро йиғилишида Қашқадарё вилояти партия қўмитаси биринчи котиби лавозимига сиртдан тайинланади. Амалда бу унинг марказдан узоқроққа “сургун қилиниши” эди. Ислом Абдуғаниевич жуда мураккаб вилоятга юборилган эди. Бутун Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий вазият осон эмасди, Қашқадарё вилоятида эса вазият анча мураккаблашган эди, чунки аввалги вилоят раҳбарияти халқнинг кўз ўнгида ўзи обрўсини туширган, у ерда партия раҳбарларига нисбатан ишонч умуман йўқ эди. У Қашқадарёда қарийб уч йил ишлайди. Унинг бош мақсади халқнинг ишончини қозониш, ҳокимиятга нисбатан муносабатни ўзгартириш, вилоятда ишларнинг аҳволини яхшилашдан иборат эди. Ва у буни уддалайди. Қарийб 300 км йўллар, бозорлар, ижтимоий-маданий объектлар қурдиради.


Бу вақт оралиғида Ватан олдидаги хизматлари “Меҳнат Қизил Байроқ” (1981) ва “Халқлар дўстлиги” (1988) орденлари билан тақдирланади. 1989 йил 23 июнь куни Каримов Ўзбекистон Компартияси Марказий қўмитаси биринчи котиби этиб сайланади ва ўша вақтда фожиали воқеалар рўй берган паллада Ўзбекистон бошқарувини ўз зиммасига олади.Кейинчалик Ислом Абдуғаниевич ўша воқеаларни шундай эслайди: “Совет коммунистик тизими ҳали-ҳамон ҳукмрон бўлган 1989 йилни эслайлик. Майнинг охири – июнь ойининг бошида “Фарғона воқеалари” деб ном олган мудҳиш воқеалар юз берди. Улар бутун собиқ Иттифоқни ҳайратга солди ва нафақат Ўзбекистондаги, балки бутун Ўрта Осиёдаги вазиятни портлатиб юбориши мумкин эди”.

1989-йил 24 июнда Ислом Каримов Ўзбекистон раҳбари этиб сайланади. 1989 йилнинг октябрида жуда узоқ вақт мобайнида иккинчи даражали ўринларда бўлган ўзбек тилига давлат тили мақомини берган “Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилингани Ислом Каримовнинг дадил сиёсий қадамларидан бири эди.Каримов 1990 йил март ойида М.С.Горбачев ва унинг атрофидагиларни ҳайрон қолдириб, Ўзбекистон иттифоқдош республикалардан биринчи бўлиб Республика Президенти лавозимини жорий қилади. 1990 йил 24 март куни Олий Советнинг сессиясида И.А.Каримов Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти этиб сайланади.

1990 йил 21 июнда Ўзбекистон ССР Олий Советининг иккинчи сессиясида И.А.Каримовнинг ташаббуси билан “Мустақиллик тўғрисидаги декларация” қабул қилинади. Бу мустақиллик кураш борасидаги жасур ва ҳал қилувчи қадамлардан бўлиб, улар кўп миллионли халқимиз Москва марказидан айтилган коммунистик мафкуранинг босими остида бошқа яшашни истамаслигининг тасдиғи эди.

1991 йил 31 августда 12-чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Советининг навбатдан ташқари олтинчи сессиясида И.А.Каримов Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилади.


Ўша куннинг ўзида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Қонунга имзо чекади. 1992 йил 2 март куни Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг тўлқонли субъекти сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотига қабул қилинади. Бу республиканинг ривожланишида сифат жиҳатидан янги босқични бошлаб беради, шунингдек, фаол халқаро иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик учун имконият яратилади.

Бундан ташқари, И.А.Каримовнинг 1992 йилнинг июлида Хелсинкида ўтказилган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Кенгашда иштирок этгани Ўзбекистоннинг халқаро обрўси эътироф этилгани ҳисобланади. У ЕХҲТнинг йиғилишида раислик қилиб, “Ўзгаришлар вақтига таҳдид” деб номланган якуний ҳужжатини муҳокама қилади. И.А.Каримов БМТ Бош Ассамблеяларида ва бошқа халқаро ташкилотларда бир неча маротаба сўзга чиқиб, ўзининг гоҳида кутилмаган, балки долзарб халқаро муаммоларнинг ечими бўйича ҳамиша тўғри, ўз ёндашувни таклиф этади.

Ислом Абдуғаниевич Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зонани яратиш бўйича ташаббусни илгари сурган ва бу борада изчил ҳаракатлар қилган. Ушбу зонанинг якуний шаклланиши АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой ва Россия – ядро давлатлари “бешлиги” томонидан имзоланган Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона тўғрисидаги шартномага Хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги баённомада мустаҳкамлаб қўйилади.

Мустақиллик йилларида мамлакатда оналар ва болалар ўлими уч баравардан ортиқ қисқаради. Кишиларнинг турмуш сифати ва саломатлиги яхшиланиб, эркакларнинг ўртача умр кўриши 66 ёшдан 73,5 ёшга, аёлларники эса 76 ёшга етади. Иқтисодиёт, фан ва таълим ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун Ислом Абдуғаниевич хорижий давлатлардаги бир қатор университетларнинг фахрий доктори ва академиги этиб сайланади.

И.А.Каримов муқобиллик асосида тўғридан-тўғри, умумий, яширин овоз бериш йўли билан бир неча маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланади ва ҳар сафар сайловчиларнинг мутлақ кўпчилик овозини олади. Бу 2000 йил 9 январь, 2007 йил 23 декабрь, 2015 йил 29 март кунлари кузатилди.

Каримов ўз ташаббуси билан Болалар спортини ривожлантириш фонди тузиб, унинг ҳомийлик кенгашини бошқаради. Фонд туфайли Ўзбекистон бўйлаб миллионлаб болалар ўзлари ёқтирган спорт турлари билан замонавий заллар ва стадионларда шуғулланиш имконига эга бўладилар. Ўзбекистонда спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммалаштиришдаги хизматлари учун Ислом Каримов халқаро эътирофга сазовор бўлади ва бир қанча юксак спорт мукофотлари билан тақдирланади. Унинг уч нафар фарзанди ва олти нафар набираси бўлган.

Унинг рафиқаси – Татяна Акбаровна унинг ҳақиқий дўсти, ёрдамчиси, фикрдоши эди, Ислом Абдуғаниевич билан 47 йил бирга яшаб, у билан ҳаётнинг барча заҳматларини баҳам кўради.


Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, мамлакат ривожланишига улкан ҳисса қўшган ва жаҳон сиёсатида ҳам катта шахс бўлган Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни соат 20:55 да Тошкентда мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) оқибатида вафот этади.



2016 йил 3 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ўзининг кичик ватани – Самарқанд шаҳрининг қадимий Ҳазрати Ҳизр масжидида дафн этилади.

Ислом Абдуғаниевич Каримов 1989 йилдан 2016 йилга қадар мамлакатни бошқарган давлат арбоби, кучли сиёсатчи ва миллат етакчиси эди.


Тайёрлади: Илёс Болтаев


Бу ҳам қизиқ

Мирзиёев: “Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди”

Мирзиёев: “Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди”

Президент Шавкат Мирзиёев Италияда ишлаш учун тайёрланаётган ўзбекистонлик ҳамширалар билан учрашди. Улар келаси йил январь …
15:00 / 02.11.2026
Тошкентда Лихианг уриб юборган 41 ёшли пиёда ҳалок бўлди

Тошкентда Лихианг уриб юборган 41 ёшли пиёда ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Lixiang Li 9 русумли автомобиль йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юб…
09:50 / 04.11.2026
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиши мумкин

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиши мумкин

Таиланд туризм қўмитаси Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиш таклифини маъқуллади. Ташаббус, шунинг…
11:38 / 04.11.2026
Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизимини энг ишончли хусусий бандлик агентликларига тўлиқ ўтказиш режалашт…
15:03 / 02.11.2026
Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда тегишли лицензияга эга бўлмаган сайёҳлик фирмаси ходими тўрт кишини Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, 5 минг …
15:25 / 04.11.2026
ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

Андижон вилоятининг Бўстон туманида йўл-патрул хизмати инспекторини ҳақорат қилиб, ҳолат акс этган видеони Инстаграмъга жойл…
15:40 / 04.11.2026
Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликлар муаммоларини ҳал қилиш учун янги тизим жорий этишни топширди

Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликлар муаммоларини ҳал қилиш учун янги тизим жорий этишни топширди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги «Интил» халқаро тил ва касбга ўқитиш марказида м…
12:51 / 02.11.2026
Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида “Чап тармоқ” каналини бетонлаштириш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишлари бошланади. Л…
15:35 / 04.11.2026
Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро вилояти иқтисодиёти жорий йилда илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши, иқтисодий ўсиш эса 10,1 фоизни ташкил эти…
11:47 / 04.11.2026
Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 43-мактаб ва 1-сонли мактабгача таълим ташкилотининг шароити ўрганилди. Боғча биноси а…
13:35 / 04.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!