Бўстонлиқда юқори тезликда темир тўсиққа урилган мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди, – деб хабар бермоқда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ.
Хабарда айтилишича, ҳодиса 23 ноябрь куни соат 14:00 атрофида Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи Д-012 Бектемир — Чорбоғ автомобиль йўлида содир бўлган.
Тошкент шаҳрида яшовчи 41 ёшли Г.А. Honda русумли мотоциклда пойтахт йўналишида юқори тезликда ҳаракатланаётганда бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа урилган. Ҳайдовчи олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!