$
12073.29 UZS
21.58
155.16 UZS
0.47
14158.35 UZS
149.44
31° Кечаси 18°

Бувайда тумани ҳоким ўринбосари экоинспекторга қўл кўтарди

15:59 / 25.11.2025

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатди. Маълумотларга кўра, Экология қўмитаси инспектори Аҳроржон Ниёзов аҳоли мурожаати асосида ҳолат жойига бориб, ноқонуний дарахт кесилишини аниқлаган ва ҳолатни расмийлаштирмоқчи бўлган.

Аммо унинг қонуний фаолиятига туман ҳокими ўринбосари Сайиджон Хидиров томонидан зўравонлик йўли билан қаршилик қилинган. Гувоҳларнинг айтишича, вазифасини бажараётган инспектор аввал асоссиз калтакланган, кейин эса миллий гвардия ва ИИБ ходимлари ёрдамида куч билан ҳудуддан олиб чиқилиб, туман ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

Фарғона вилояти Экология бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирган.

“Ижтимоий тармоқларда Бувайда тумани Найман қишлоғида зовур атрофидаги дарахтлар ноқонуний равишда кесилаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Бувайда туман бўлими давлат инспекторлари ҳамда ИИБ 2-минтақавий ҳудуд патруль-пост хизмати ходимлари томонидан шу куннинг ўзида назорат рейд тадбирлари ўтказилди”, – дейилади муносабатда.

Рейд давомида туманнинг Найман МФЙ ҳудудидаги зовур атрофида ноқонуний дарахт кесиш ҳолати тасдиқланган. 26 тўп кам қимматли дарахтнинг қонунга хилоф равишда кесилгани аниқланган. Унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми бўйича баённома тузилиб, 10,3 миллион сўм жарима ҳамда 45,8 миллион сўмлик атроф-муҳитга етказилган зарар ҳисоблаб чиқилган.

Бошқарма мазкур ҳаракатни қаттиқ қоралаб, мансабдор шахслар қонуний жавобгарликка тортилиши учун чоралар кўрилишини маълум қилган. Бироқ маҳаллий бошқарма ҳодиса вақтида инспекторга босим бўлгани ҳақида аниқ маълумот бермаган.

Шунингдек, Бувайда тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан Бувайда тумани ҳокимлиги томонидан хизмат текшируви тайинланиб, ҳоким ўринбосари С. Хидировнинг ҳаракатларига доир дастлабки суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Фарғона вилояти ИИБ расмий муносабатида Бувайда тумани Экология қўмитаси инспекторини ИИБга олиб келинганлиги бўйича ахборот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди. Ҳозирда Бувайда тумани ҳокимлиги вакилларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

 



														
														Спорт соҳасидаги ишлар сарҳисоби ва устувор вазифалар муҳокама қилинди

Спорт соҳасидаги ишлар сарҳисоби ва устувор вазифалар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 январь куни спорт соҳасида 2025 йилда амалга оширилган ишлар, йирик мусобақалар натижалари ҳамд…
18:02 / 20.01.2026

														
														“Йил ўқитувчиси” танлови учун апеллатсия бериш эртага — 21 январь куни якунланади

“Йил ўқитувчиси” танлови учун апеллатсия бериш эртага — 21 январь куни якунланади

Aризаларни юбориш эртага — 21 январь куни соат 23:59 да якунланади.
17:48 / 20.01.2026

														
														Фарғоналик журналист 4 йилга қамалди

Фарғоналик журналист 4 йилга қамалди

Фарғонада “Антикоррупсия” сайти мухбири Жиноят кодексининг 6 та моддаси бўйича айбли деб топилди.
17:34 / 20.01.2026

														
														21 январь учун об-ҳаво маълумоти

21 январь учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси бироз қор ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди.
17:12 / 20.01.2026

														
														Ўзбекистонда бир грамм олтин нархи 1 848 800 сўмни ташкил этди

Ўзбекистонда бир грамм олтин нархи 1 848 800 сўмни ташкил этди

20 январь куни олтин қуймалар нархи яна рекорд даражада ошди.
15:45 / 20.01.2026

														
														Фарғонадаги тоғли ҳудудда Captiva ағдарилиб, ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Фарғонадаги тоғли ҳудудда Captiva ағдарилиб, ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Кеча, 19 январь куни Фарғона вилоятида тоғ орасидаги дара йўлда юрган эркак машинаси билан бирга ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Ф…
15:00 / 20.01.2026

														
														“Ўзгидромет” қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

“Ўзгидромет” қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
12:25 / 20.01.2026

														
														Саида Мирзиёева “Инсоний биродарлик” мукофоти совриндорларини табриклади

Саида Мирзиёева “Инсоний биродарлик” мукофоти совриндорларини табриклади

Шунингдек, Мирзиёева ўзи учун тинчлик ва қизларнинг таълимга бўлган ҳуқуқлари ҳам жамиятларнинг барқарорлиги ва тараққиёти б…
11:34 / 20.01.2026

														
														“Ўзбекнефтгаз” бензин ҳажмини оширади

“Ўзбекнефтгаз” бензин ҳажмини оширади

“Ўзбекнефтгаз” матбуот котиби қайд этишича, шу кунга қадар биржа савдоларига қўйилаётган кунлик 3700 тонна бензин талаб ва т…
11:34 / 20.01.2026

														
														ID карта расмийлаштирилганда электрон рақамли имзо бепул тақдим этилади

ID карта расмийлаштирилганда электрон рақамли имзо бепул тақдим этилади

2026 йил 1 февралдан жисмоний шахсларга идентификацияловчи ID карталар 1-маротаба расмийлаштирилганда унинг чипига киритилад…
10:27 / 20.01.2026

Бу ҳам қизиқ

Фарғонадаги тоғли ҳудудда Captiva ағдарилиб, ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Фарғонадаги тоғли ҳудудда Captiva ағдарилиб, ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Кеча, 19 январь куни Фарғона вилоятида тоғ орасидаги дара йўлда юрган эркак машинаси билан бирга ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Ф…
15:00 / 20.01.2026
Макрон Трампнинг Гренландия билан боғлиқ тариф таҳдидларини “қабул қилиб бўлмас” деб атади

Макрон Трампнинг Гренландия билан боғлиқ тариф таҳдидларини “қабул қилиб бўлмас” деб атади

Франция президенти Эммануэл Макрон АҚШ президенти Доналд Трампнинг Гренландиядаги вазият туфайли тарифларни жорий қилиш таҳд…
15:58 / 18.01.2026
Албания ҳам Трампнинг Ғазо бўйича “Тинчлик кенгаши”га қўшилиш таклифини қабул қилди

Албания ҳам Трампнинг Ғазо бўйича “Тинчлик кенгаши”га қўшилиш таклифини қабул қилди

Албания бош вазири Трампнинг Ғазо бўйича “Тинчлик кенгаши”га қўшилиш таклифини қабул қилди.
17:38 / 20.01.2026
Аҳолини online рўйхатга олиш бўйича энг кўп берилаётган саволларга жавоб берилди

Аҳолини online рўйхатга олиш бўйича энг кўп берилаётган саволларга жавоб берилди

Аҳоли томонидан энг кўп берилаётган саволларга жавоблар:
10:24 / 19.01.2026
Ўзбекистонда метан “заправка”лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилди

Ўзбекистонда метан “заправка”лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилди

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов киритилди. Бу ҳақда Энергетика вази…
08:35 / 20.01.2026
Европада TikTok фойдаланувчиларининг ёши қатъий назорат қилинади

Европада TikTok фойдаланувчиларининг ёши қатъий назорат қилинади

TikTok Европа Иттифоқида фойдаланувчиларнинг ёшини аниқлаш учун янги технологияларни жорий этишни бошлайди.
17:31 / 18.01.2026
“Ўзбекнефтгаз” бензин ҳажмини оширади

“Ўзбекнефтгаз” бензин ҳажмини оширади

“Ўзбекнефтгаз” матбуот котиби қайд этишича, шу кунга қадар биржа савдоларига қўйилаётган кунлик 3700 тонна бензин талаб ва т…
11:34 / 20.01.2026
“Ўзгидромет” қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

“Ўзгидромет” қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
12:25 / 20.01.2026
“Инсоний биродарлик” мукофоти совриндорлари маълум бўлди

“Инсоний биродарлик” мукофоти совриндорлари маълум бўлди

Эътиборлиси, мукофот совриндорларини аниқлаган халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибида Марказий Осиёнинг ягона вакили — Саида Мир…
17:48 / 19.01.2026
ChatGPT’нинг бепул версияларида рекламалар пайдо бўлади

ChatGPT’нинг бепул версияларида рекламалар пайдо бўлади

OpenAI компанияси ChatGPT чатботининг бепул версияси ва Go моделига реклама киритилишини эълон қилди. Бу ҳақда OpenAI расмий…
14:17 / 18.01.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!