$
12895.55 UZS
15.2
159.38 UZS
2.7
14338.56 UZS
-196.91
35° Кечаси 21°

Кун тарихи: 15 апрель – "Титаник" кемаси ҳалокатига 110 йил бўлди

16:23 / 15.04.2022

 

Бундан роппа-роса 110 йил аввал "Титаник" кемаси ҳалокатга учраган эди. Ушбу ҳодиса тарихдаги энг йирик фожиалардан бирига айланди ва минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлди. Бугун машҳур кема ҳақидаги кўпчилик билмаган маълумотларни сиз билан бўлишамиз.

– "Титаник" қурилган вақтда дунёдаги энг катта кема эди. Унинг қурилиш ишлари учун 26 ой вақт сарф этилган ва 1911 йилда тайёр ҳолатга келтирилган. Кеманинг умумий оғирлиги 26 минг тоннани ташкил қиларди. Асосий лангарнинг оғирлиги эса 16 тоннага тенг бўлган.

– Лайнернинг узунлиги 269 метр, эни эса 28 метрдан ошган. Бу кўрсаткич 11 қаватли бино баландилигига тенг келарди. Унинг бунчалар баланд ва катта қилиб қурилишига "White Star Line” ва “Cunard Line” компаниялари раҳбарлари орасидаги ўзаро рақобат сабаб бўлган.

– "Титаник" кемасининг сув сиғими 46 300 тоннани ташкил қиларди. Муҳандислар лайнернинг сувда чўкмаслигига қаттиқ ишонишарди. Кеманинг пастки қисми икки қаватли қопламага эга бўлиб, 16 та сув ўтказмайдиган тўсиқ билан жиҳозланганди. Аммо, улар айсбергнинг қанчалар кучли зарба бера олиши мумкинлигини аввалдан билишмаган.

– Лайнер ҳалокатга учраган вақтда кема бортида ўша даврнинг машҳур одамлари ҳам бўлган. Улардан бири миллионер Маргарет Браун эди. У 5 та тильда сўзлаша оларди. Кема айсбергга урилгандан сўнг Браун хоним одамларни қайиқларга жойлаштиришда фаол иштирок этган, ўзи эса кемани тарк этишга шошилмаган. Охир-оқибатда уни куч билан қутқарув қайиқларидан бирига ўтказиб қўйишган. Очиқ денгизда "Карпатия" кемасига етиб олган Маргарет шу заҳотиёқ жабрланганлар учун иссиқ чойшаблар, озиқ-овқат излашга тушиб келган, омон қолганларнинг рўйхатини тузиб чиққан.

– "Титаник"нинг яна бир йўловчиси – тадбиркор Бенжамин Гугенхайм турмуш ўртоғини қутқарув қайиғига чиқариб, уни тез орада учрашишларига ишонтирган. Аслида Гугенхайм ушбу ҳалокатдан қочиб қутулиши имконсиз эканлигини яхши биларди. У кема ходимлари билан бирга каютага қайтган, фрак кийиб олган ва марказий холлдаги стол ёнига ўтириб, хотиржам ҳолатда виски ичишни бошлаган. Йўловчилардан бири унга ҳалокатдан қутулишга ҳаракат қилиб кўриш ҳақида айтган. Гугенхайм эса унга қарата шундай деган: "Жентельменлар каби кийинганмиз ва жентельменлар каби ҳалок бўлишга тайёрмиз".

– ЮНEСКО ташкилоти "Титаник" кемаси қолдиқларини маданий мерослар рўйхатига киритган. Эндиликда ташкилот кема қолдиқларининг дайверлар томонидан ўғирланмаслигини қатъий назорат қилади.

– 1997 йилда режиссёр Жеймс Кэмерон томонидан суратга олинган "Титаник" фильми жаҳон кинопрокатидан 1,8 миллиард АҚШ доллари миқдорида фойда кўрди. Ушбу рекордни орадан 12 йил ўтиб "Аватар" фильми янгилай олди, холос.

– "Титаник" ҳалокатига сабаб бўлган айсбергнинг сурати орадан 90 йил ўтиб топилган. Ҳалокатдан кўп ўтмай, Стефан Регорек исмли эркак бошқа бир лайнерда сузиб кета туриб ҳалокат жойи ва айсбергни суратга олган. Ўтказилган экспертиза жараёнидан кейин айсберг юзасидаги ўйиқлар унинг "Титаник" билан тўқнашуви натижасида пайдо бўлгани аниқланган. Бундан келиб чиқадики, ушбу тўқнашувдан айсберг ҳам зарар кўрган.

– Жеймс Кемерон томонидан суратга олинган фильмнинг бош қаҳрамони – Жек Доусон ҳаётда ҳам бўлган. Жек Доусон кемада қўрачи бўлиб ишлаган. У дўстининг синглисига ошиқ бўлган. Жек Доусонни айнан мана шу дўсти денгизчи бўлишга кўндирган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам кема айсбергга урилган вақтда ҳалок бўлганлар.

– "Титаник" ҳалокатидан омон қолган охирги йўловчи 2009 йилда 97 ёшида вафот этган. Ҳалокат вақтида у бор-йўғи 2,5 ойлик бўлган.

 


Қизиқарли


														
														2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

Бу ҳақда Knight Frank компаниясининг йиллик Wealth Report ҳисоботида келтирилди.
12:45 / 08.03.2025

														
														ЎША ТУН…

ЎША ТУН…

Воқеий ҳикояЎша куни қўшни болалар билан қора кечгача ўйнадик.
16:27 / 03.02.2025

														
														Медуза ниқоби: Ситсилияда 2000 йилдан ошиқ ноодатий артефакт топилди

Медуза ниқоби: Ситсилияда 2000 йилдан ошиқ ноодатий артефакт топилди

Италиялик археологлар Ситсилия жанубидаги Агригенто провинциясидаги замонавий Ликата яқинида жойлашган қадимий Финзиаде шаҳр…
11:14 / 27.01.2025

														
														Илм-фан “оталари”

Илм-фан “оталари”

Илм-фан оталари тарих китобларидаги шунчаки номлар эмас. Улар ғоялари билан инсоният цивилизациясига ҳисса қўшган одамлардир…
12:11 / 15.01.2025

														
														Гендер тестлари можароси билан танилган Iman Ҳалиф Гооглеъда энг кўп қидирилган спортчи бўлди

Гендер тестлари можароси билан танилган Iman Ҳалиф Гооглеъда энг кўп қидирилган спортчи бўлди

Google қидирув тизими орқали 2024 йилда энг кўп изланган мавзуларни сарҳисоб қилди ва қидирувларни йўналишлар бўйича ажратиб…
11:22 / 12.12.2024

														
														Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

2025 йил апрель ойида Осака шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўргазмасида инсонлар фойдаланиши учун мўлжалланган кир ювиш м…
14:41 / 23.11.2024

														
														2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

“Йилнинг энг яхши пишлоғи” номли анъанавий халқаро танлов Португалиянинг Визеу шаҳрида ўтказилди.
10:26 / 20.11.2024

														
														“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

Henry Aldridge and Son аукцион уйининг хабар беришича, “Титаник”нинг 700 дан ортиқ йўловчисини қутқарган “Карпатия” кемаси к…
10:22 / 18.11.2024

														
														Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

CBS News нашрининг хабар беришича, шаҳзода Садриддин Оғахон III нинг Cartier брошидан зумрадлари кимошди савдосида сотилди.
09:34 / 16.11.2024

Бу ҳам қизиқ

Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” 12–14 май кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
09:26 / 11.05.2025
Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

Бу ҳақда ўзининг телеграм саҳифасида маълум қилинди.
14:34 / 12.05.2025
Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят раҳбарига қўйилган айбловларни рад этади

Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят раҳбарига қўйилган айбловларни рад этади

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг вояга етмаганга нисбатан ноқонуний хатти-ҳар…
19:53 / 11.05.2025
Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Ёш болага зўравонлик қилган эркак сарлавҳали видеолар тарқалган. Бу эса ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлм…
21:37 / 10.05.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади

Фармонга кўра, бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун энг муносиб номзодларни саралаш …
10:27 / 13.05.2025
Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Словениянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Аленка Суҳадолникдан ишонч …
19:18 / 12.05.2025
Кремль Украинанинг жавобини кутмоқда

Кремль Украинанинг жавобини кутмоқда

Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Россиянинг Владимир Путин томонидан таклиф этилган музокараларни қайта бошлаш таклиф…
08:38 / 11.05.2025
Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Март ойида бу сумма 103.2 миллиард сўмни ташкил этганди. Тўланган кешбекларнинг энг кўп қисми эса Тошкент шаҳрида (45 миллиа…
20:30 / 10.05.2025
Қамчиқ довонида машина кабинасига қисилиб қолган йўловчи қутқарилди

Қамчиқ довонида машина кабинасига қисилиб қолган йўловчи қутқарилди

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 2 нафар фуқаролар қутқарилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган, шуни…
16:18 / 12.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!