«Реал Мадрид»нинг 30 ёшли бельгиялик дарвозабони Тибо Куртуа Франциянинг France Football нашри «Олтин тўп» учун овоз бериш тизимини танқид қилди.
«Ишончим комилки, дарвозабон «Олтин тўп»ни қўлга кирита олмайди. Ушбу мукофот соҳиби Карим Бензема ва биз ҳаммамиз рози бўламиз.
Аммо Чемпионлар лигаси ва Испания чемпионлиги қўлга киритилган шундай мавсумдан сўнг, овоз беришда ўзимни еттинчи ўринда кўраман.
Бу эса дарвозабонлар ҳисобга олинмаслигидан далолат беради. Шу билан бирга кучли ўнталикда ҳимоячилар ҳам йўқ.
Ҳеч бўлмаганда улар учун ҳам, худди биз учун таъсис этилгани каби алоҳида бошқа соврин таъсис этилиши керак», – дейди Куртуа.
Эслатиб ўтиш мумкин, Испания чемпионатининг сўнгги мавсумида дарвозабон 36 та учрашув ўтказиб, ўз дарвозасидан 29 та гол ўтказиб юборган ва 16 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган.
Чемпионлар лигасида Куртуа 13 та ўйин ўтказиб, 14 та гол ўтказиб юборган ва жами 50 та сейв амалга оширган.
Мавсум якунида Куртуа Испания чемпиони, шунингдек, Чемпионлар лигаси кубоги соҳибига айланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!