ПСЖ ҳужумчиси Лионел Месси Париж клуби билан фақат бир нечта шартлар асосида шартномасини узайтиради. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, ПСЖ билан шартномаси шу йилнинг июнь ойида якунига етадиган Месси Париж клубининг янги лойиҳасига ишонч ҳосил қилмоқчи.
Аргентиналик футболчи жамоа бошқарувида амалдаги бош мураббий Кристоф Галтье қоладими ёки йўқми, парижликлар ёзда таркибни кучайтириш учун бирон-бир шартнома имзолайдими, молиявий фейр-плей чекловлари шароитида Месси билан шартномани узайтира оладими ёки йўқлигини билмоқчи.
Испания нашри, шунингдек, Мессининг ҳам отаси, ҳам агенти бўлган Хорхе Саудия Арабистонига ташриф буюргани, бироқ унинг ташрифидан мақсади ўғлининг маҳаллий клублардан бирига ўтиш эҳтимолини муҳокама қилиш эмаслигини таъкидлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!