Мексиканинг Синалоа штатидаги трассада йўловчи автобуси ва трейлернинг тўқнашиб кетиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, яна 22 киши жароҳат олди, деб хабар берди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа сешанба куни эрталаб содир бўлган. Трейлер икки қаватли йўловчи автобусга бориб урилган. Ҳодиса оқибатида ҳар иккала автомобиль ҳам ёниб кетган.
Хабар қилинишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси маҳаллий аҳоли бўлган. Фуқаро муҳофазаси хизмати қурбонлар ва жабрланганларни ҳисоблаш тугалланмаганини таъкидлаган. Ҳозирда воқеа жойида ишлар давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!