$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
30° Кечаси 17°

"Мени энг кўп ўйлантирадиган масалалардан бири - халқимизнинг соғлиғи"– Шавкат Мирзиёев

19:44 / 16.11.2023

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Сариосиё туманидаги Себзор маҳалласида бўлди.

Бу ерда 7 минг 600 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Тўртта корхона, йигирмадан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида шу ерлик ёшлар доимий иш билан банд. Маҳалла аҳли асосан боғдорчилик, чорвачилик ва сабзавотчилик билан шуғулланади. Ўттиздан ортиқ деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда.

Давлатимиз раҳбари “Баракатулло Давр Барака” фермер хўжалиги боғида бўлиб, полиз экинлари ривожи кўздан кечирди. Бу ерда 6 гектар олма, 1,3 гектарда хурмодан мўл ҳосил олинмоқда. Дарахтлар қатори ораларига эртаки экинлар, жумладан, оқ бошли карам, пиёз, саримсоқпиёз етиштирилган.

Маълумки, Сурхондарёнинг иқлими эрта ҳосил олиш имконини беради. Лекин қишлоқ хўжалигида илмий ёндашув етишмаётгани кўрсатиб ўтилди. Шунинг учун вилоятда ин-витро лабораториялари ташкил этиб, уруғчиликни яхшилаш, умуман, Сурхондарё қишлоқ хўжалигини экспортга ихтисослаштириш зарурлиги таъкидланди.

Боғ, тоғ ёнбағри ва дала четларини хатловдан ўтказиб, экинлар учун қўшимча имкониятларни ўрганиш, олимларни жалб этиб, маҳсулотлар ҳосилдорлиги ва сифатини ошириш, қайта ишлашни ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди.

Маҳаллада ижтимоий масалалар ҳам манзилли ҳал этилмоқда. Йўллар таъмирланган. Куз-қиш мавсуми олдидан трансформаторлар янгиланди, қўшимча симёғочлар ўрнатилди. Мактаб ва мактабгача таълим муассасасида зарур шароитлар яратилган.

Яқинда маҳалла ҳудудида кичик тиббиёт пункти ташкил этилди. Президентимиз ундаги шароитларни кўздан кечирди.

 


Бу ҳам қизиқ

ЕЧЛ. “ПСЖ” иккала баҳсда ҳам “Арсенал” устидан ғалаба қозониб финалга йўл олди

ЕЧЛ. “ПСЖ” иккала баҳсда ҳам “Арсенал” устидан ғалаба қозониб финалга йўл олди

7 майдан 8 май санасига ўтар кечаси Европа Чемпионлар Лигасининг иккинчи ярим финал баҳси бўлиб ўтди. Париж шаҳридаги “Парк …
10:05 / 08.05.2025
Ўзбекистонда саратонга қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистонда саратонга қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистонда саратон касаллигига қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ЖССТнинг Ўзбекистондаги матбуот хизмат…
21:02 / 09.05.2025
Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
10:08 / 09.05.2025
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Путин, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон раҳбарлари, Грузия ва Молдова халқларини ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.
21:08 / 08.05.2025
Андижонда Фарғона канали қирғоқлари шикастланиши натижасида хонадонларни сув босди

Андижонда Фарғона канали қирғоқлари шикастланиши натижасида хонадонларни сув босди

Айни пайтда вилоят Норин Қорадарё Ирригация тизимлари бошқармаси томонидан сув буткул тўхтатилган.
13:06 / 08.05.2025
Трамп АҚШ Фаластинни тан олишини эълон қилиши мумкин

Трамп АҚШ Фаластинни тан олишини эълон қилиши мумкин

Қарор Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган саммитда эълон қилиниши кутилмоқда.
15:40 / 10.05.2025
Tashkent Tech номли янги техника университети ташкил этилади

Tashkent Tech номли янги техника университети ташкил этилади

Президент топшириғига биноан амалга оширилаётган лойиҳа ёшлар ўртасида техника таълими нуфузини оширишга қаратилган.
11:08 / 08.05.2025
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказил…
18:59 / 08.05.2025
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати 49 млрд 255 млн долларга етди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати 49 млрд 255 млн долларга етди

Жорий йил 1 май ҳолатига кўра, республика олтин-валюта захиралари қиймати 49 млрд 255 млн долларга етди. Бу тарихий рекорд к…
10:47 / 10.05.2025
Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия канцлери Фридрих Мерц, Франция президенти Эммануел Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Украинага ташриф …
09:51 / 10.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!