$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
30° Кечаси 17°

Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами – Республика эълон қилинган куннинг 100 йиллиги билан Эрдўғанга табрик йўллади

12:53 / 29.10.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами – Республика эълон қилинган куннинг 100 йиллиги муносабати билан Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғанга табрик йўллади.

Мактубда халқларимиз ўртасидаги умумий тил, муштарак урф-одатлар, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик тамойилларига асосланган кенг қамровли стратегик шериклик алоқалари сўнгги йилларда сифат жиҳатидан юксак босқичга кўтарилиб, муносабатларимиздаги янги тарихий даврни бошлаб бергани катта мамнуният билан таъкидланган.

“Насиб этса, Сиз билан биргаликда халқларимизнинг умумий равнақини таъминлаш йўлида келишиб олган барча йирик лойиҳа ва аниқ дастурларни тўлиқ амалга оширамиз ҳамда кўзлаган улкан марраларимизга албатта эришамиз”, - дейилади қутловда.

Давлатимиз раҳбари Туркия етакчиси ва оила аъзоларига сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва бахт-саодат, масъулиятли давлатчилик фаолиятида янги зафарлар, қардош турк халқига эса тинчлик-омонлик, бардавом тараққиёт ва юксалишлар ёр бўлишини тилади.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда футбол ҳакамлари академияси очилди

Ўзбекистонда футбол ҳакамлари академияси очилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (УФА) ҳакамлар академиясини очди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
16:23 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу сана муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этди. Бу ҳақда П…
14:54 / 08.05.2025
Ўзбекистонга апрель ойида бир миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Ўзбекистонга апрель ойида бир миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Ўзбекистонда 2025 йил апрель ойида сайёҳлар сони бўйича рекорд қайд этилди. Бир ой ичида бир миллиондан ортиқ чет элликлар м…
09:06 / 08.05.2025
Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

2025 йил 7 май куни соат тахминан 15:06 ларда Каттақўрғон тумани, “Қуштепа” МФЙда жойлашган АЁҚШда портлаш юз берди. Бу ҳақд…
18:25 / 08.05.2025
Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш оқибатида 2 фуқаро ҳалок бўлган.
09:34 / 09.05.2025
Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия канцлери Фридрих Мерц, Франция президенти Эммануел Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Украинага ташриф …
09:51 / 10.05.2025
10 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

10 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 30-32 даража бўлади.
03:38 / 10.05.2025
Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Таркибда Олимпиада ва жаҳон чемпиони ҳам бор.
12:29 / 10.05.2025
Марказий банк сохта маълумот тарқатувчилардан огоҳлантирди

Марказий банк сохта маълумот тарқатувчилардан огоҳлантирди

Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмайди ҳамда молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмайди.
12:19 / 08.05.2025
8 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

8 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 21–23 даража, кундузи 33–35 даража бўлади.
22:46 / 07.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!