Шавкат Мирзиёев 23 март куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотда унга ва дўст Россия халқига Москва вилоятидаги "Крокус Siti Hall" концерт залида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқи номидан вафот этганларнинг оила аъзоларига бардамлик, жароҳатланганларга тез фурсатда шифо топишларини тилади. Бегуноҳ инсонларга қарши қаратилган ушбу жиноят яна бир бор қатъий қораланди.
Россия етакчиси, ўз навбатида, Ўзбекистон Президентига ушбу оғир дамда билдирилган далда сўзлари ва зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирди. Мамлакатларимиз хавфсизлиги ва барқарор тараққиётига таҳдид бўлган ушбу ёвуз кучга курашиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!