Мирзо Улуғбек туманидаги “Асака” кўчасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари сабабли коммунал тармоқларни тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар берди.
Шу сабабли “Асака” кўчасининг Паркент-2 тор кўчаси кириш қисмидан Махатма Ганди кўчасига қадар қисмида автоуловлар ҳаракати 10 октябрь соат 17:00га қадар вақтинча чекланади (Махсус автоуловлардан ташқари). Шунингдек, Мирзакалон Исмоилий кўчасининг “Асака” кўчаси билан кесишмаси вақтинча ёпилди.
“Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, – дейилади матбуот хизматининг хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!