Ўзбекистон фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Мисрнинг энг йирик фармацевтика компанияси “АCДИМА” директорлар кенгаши раиси Олфат Гораб билан онлайн музокаралар ўтказди.
Музокаралар Ўзбекистон элчихонаси томонидан Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш, шунингдек, 22-24 декабрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак мажлисига тайёргарлик кўриш доирасида ташкил этилди.
Олфат Гораб Қўшма ҳукуматлараро комиссия мажлисида иштирок этиш учун республикага ташриф буюришни режалаштираётганини таъкидлади. Ўз компаниясининг Ўзбекистондаги фаолияти стратегиясини муҳокама қилар экан, у фармацевтика саноатига замонавий технологияларни жорий этишни ва минтақадаги йирик бозорларга маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни йўлга қўйишни режалаштираётганини маълум қилди.
Ўз навбатида Азизов Ўзбекистон фармацевтика соҳасини ривожлантиришдан манфаатдор хорижий инвесторлар учун барча зарур шарт-шароитларни яратаётганини таъкидлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!