$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Мизофобия нима ва ундан қандай қутулиш мумкин?

15:30 / 08.05.2023

Мизофобия (гермофобия, басиллофобия) бу бирор жисмда бўладиган микроорганизмлар, яъни микробларга нисбатан патологик қўрқув ҳисобланади.

Умуман олганда, зарарли бактериялардан қўрқиш одатий ҳол бўлиб, микроблар ҳақидаги фикрлар доимо инсонни таъқиб қилади ва унинг хатти-ҳаракати ҳамда фаровонлигини ўзгартира бошлайди, сўнгра бу қўрқувлар фобияга, яъни доимий амалиётга айланади. Мисол учун, инсон эшик тутқичини ушлаб туролмаса, унда бактериялар мавжуд деган фикр бўлиши мумкин, у қўлларини чексиз ювади ва ўзи тегинадиган барча юзаларни дезинфекция қила бошлайди.

Бу қўрқув ижтимоий муаммоларга ҳам олиб келиши мумкин. Бирор киши атрофдагилар билан қўл бериб, саломлашишдан қўрқиши, беихтиёр бирор касаллик юқмаслиги учун улардан узоқроқ туриши, жамоат жойларига, жумладан дўконлар, ресторанлар ва кафеларга боришда қийналиши мумкин.

Бундай ҳолатлар, айниқса, коронавирус пандемияси давридан сўнг янада оммалашди.

Мизофобия обсессив-компульсив (муккасидан кетиш, одатийлик) бузилишнинг кенг тарқалган аломатидир. Буни одамнинг тинчини бузувчи – интрузив фикрлар таъқиб қиладиган ҳолат сифатида ҳам баҳолаш мумкин. Шундан сўнг, инсон ташвиш ва мажбурийлик ҳолатларини бартараф этиш учун такрорий ҳаракатлар қила бошлайди. Мисол учун, агар бирор кишини ифлосланиш ва бактериялар ҳақидаги фикрлар безовта қилса, у тез-тез ва узоқ вақт давомида қўлларини ювиб юриши мумкин.

Шу билан бирга, обсессив-компульсив бузилиш ҳар доим ҳам микроблардан қўрқиш дегани эмас. Ушбу касалликка чалинган одамлар турли хил интрузив фикрлардан ҳам азият чекиши мумкин.

Мизофобия нима учун пайдо бўлади?

Ўзига хос фобиялар 30 фоиз ҳолларда аждодлардан “мерос” бўлиб ўтади, шунинг учун ота-оналаримиз ёки бошқа яқин қариндошларимиз мантиқсиз қўрқувлардан азият чеккан бўлса, буни омадсизлик сифатида қабул қилишимиз мумкин. Аслида қўрқув ҳам буюк инъом, чунки маълум нарсадан қўрқиш инсонларни чегаралаб туради ва атроф-муҳитга нисбатан иммунитетни шакллантиради.

Нафақат генлар, балки атроф-муҳитнинг таъсири ҳам қийматга эга бўлиши мумкин. Мисол учун, агар ота-оналар микроблардан қўрқишса, болалар бактерияларни ёвузлик, деб билиб, ўзларини улардан ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, фобия салбий тажрибадан – жиддий касаллик ёки ундан кейинги асоратлардан ҳам келиб чиқиши кўп учрайдиган амалиёт.

Бундан ташқари, замонавий дунё мизофобия ривожланишига ҳисса қўшаётганга ўхшайди. Бактерияларни демонизация қилувчи (ёвуз қилиб кўрсатиш) рекламалар туфайли одамлар микроорганизмлардан тобора кўпроқ қўрқиб бормоқда ва атрофдаги ҳамма нарсани – уйдаги юзадан тортиб ўз терисигача стерилизация қилишга интилади.

Мизофобия бор-йўқлигини қандай аниқлаш мумкин?

Фобия инсоннинг ҳамроҳи бўлиши мумкин, агар:

кимдир қўлларини тез-тез ювса, баъзан буни бир неча марта кетма-кет ёки асоссиз узоқ вақт давомида бажарса;
микроблар билан алоқа қилмаслик учун қўлқоп кийиб юриш;
ижтимоий алоқалардан қочиш, ҳатто яқин одамлардан ҳам эҳтиёт бўлиши мумкин;
тез-тез ишлатадиган нарсаларни, масалан, автомобиль пулти ёки рулни махсус ғилоф билан беркитиб юриш;
жамоат жойларида, жумладан, ҳожатхоналар, дўконлар ва ресторанларда ўтказиладиган вақтни қисқартириш;
кунига кўп марта душ қабул қилиш;
ҳар сафар нотаниш нарсага нисбатан дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиш ва ҳоказо.

Мизофобия, шунингдек, ташвишнинг жисмоний белгиларига олиб келиши мумкин:

кўнгил айниши;
бош айланиши;
бўғилиш;
тез-тез юрак уриши;
титроқ;
кучли терлаш.

Агар ушбу фобиянинг аломатлари инсон ҳаётига, иш фаолиятига ва таълим олишига халақит берса, имкониятларини чегаралаб қўйса, муносабатларни мураккаблаштирса ва ноқулайлик туғдирса, малакали терапевт билан маслаҳатлашиш ҳақида ўйлаши керак.

Мизофобия билан курашиш мумкинми?

Ҳар қандай фобияга қарши когнитив хатти-ҳаракатлар терапияси, хусусан, десенситизация (мойилликни камайтириш) процедуралари ёки таъсир қилиш терапияси ёрдамида курашиш мумкин. Инсон булар ёрдамида яхши даволанади.

Техниканинг моҳияти шундан иборатки, инсон аста-секин ўз тезлигида ва қулай муҳитда қўрқув объектига дуч келади ва унга кўника бошлайди. Мисол учун, у ифлос нарсага тегади, кейин эса бир муддат қўлларини ювмайди, дам олишга ва тинчланишга ҳаракат қилади. Вақт ўтиши билан қўрқув заифлашади ҳамда инсон ҳақиқий ҳаётда ўзи учун қўрқинчли нарсаларга ҳам ўрганиб қолади.

Агар фобияга қўшимча равишда уларда обсессив-компулсив бузилиш ҳам бўлса, психиатр даволаш режасига серотонинни қайта юклашнинг селектив инхибиторлари (моддалар реакциясига таъсир қилувчи модда) каби фармакологик ёрдамни киритиши мумкин.

Ушбу дорилар одатда депрессияни даволаш учун ишлатилади, аммо улар одатланиб қолиш аломатларини енгиллаштиришга ҳам ёрдам беради.


Лайфстайл


														
														22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026

														
														21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:34 / 21.10.2026

														
														20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:26 / 20.10.2026

														
														Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари 2027-йилги Рамазон ойи 8-февралда бошланишини прогноз қилди. Бу ҳақда…
15:31 / 19.10.2026

														
														19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:51 / 19.10.2026

														
														13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026

														
														4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026

														
														2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

														
														30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026

														
														«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026

Бу ҳам қизиқ

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!