Бугун, 3 июн куни ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Мўғулистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Батсумбер Мунхжин билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқотда Ўзбекистон билан Мўғулистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлгани қайд этилган. 2022 йилда ўтказилган сиёсий маслаҳатлашувлар ва музокаралар якунлари бўйича 2022–2023 йилларда Ўзбекистон–Мўғулистон муносабатларини ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани айтилди.
Учрашувда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, биринчи навбатда, мева-сабзавотларнинг Мўғулистон бозорига экспортини орттириш имкониятлари муҳокама қилинган.
Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги алоқаларининг истиқболлари, шунингдек, Мўғулистон делегациясининг 2022 йил сентябр ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши мажлисидаги иштироки масаласи кўриб чиқилган.
Музокаралар якунида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
Шунингдек, Мўғулистон томони Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз тартиб жорий этилганини эълон қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!