Ўзбекистонга ноқонуний йўллар билан олиб келинган ва сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйиш мақсадида ДХХ ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Божхона органлари билан ҳамкорликда Наманган вилоятида тезкор тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, Косонсой туманида истиқомат қилувчи, 1986 йилда туғилган шахс давлат реестридан ўтмаган, мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаган, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 2100 дона қутидаги “Ферромед” номли дори воситасини “шартли” харидорга 168 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадонидан ҳам 4296 қутидаги “Ферромед” дори воситаси олинган.
Баҳолаш ҳисоботига кўра, жами 6396 қутидаги дори воситаларининг умумий қиймати 1 млрд 223 млн сўмни ташкил этади.
Ҳозирда қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг 186³ -моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган шаҳрида қайд этилган ҳолатда дори воситалари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ омбор мудири ва унинг 2 нафар танишига қарашли 3 та нотурар бино кўздан кечирилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, тахминий қиймати 12,8 млрд сўмдан ортиқ, 2307 турдаги, жами 195323 дона контрафакт дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Ҳозирда ушбу дори воситаларига нисбатан судга оид кимёвий, товаршунослик экспертизалари тайинланган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бошқа ҳолатда эса Наманган шаҳри ва Уйчи туманидаги 2 та яширин омбордан хорижда ишлаб чиқарилган, тахминий қиймати 1,2 млрд сўмлик, 128 турдаги жами 45641 дона дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Ушбу сифат сертификатларига эга бўлмаган ушбу дори воситаларининг айримларини яроқлилик муддати ўтган.
Ҳозирда ушбу дори воситалари экспертизага юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!