Жорий йил 31 март куни саот соат тахминан 23:30да Наманган шаҳар Давлатобод тумани Ислом Каримов кўчасида «Hyundai Sonata» русмли, 01 Т 234 ZА давлат рақам белгили автомашина ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилиб ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомошина ҳужжатларини кўрсатилиши талаб қилинган.
Руль бошқарувидаги ҳайдовчи эса, автомошина унга тегишли эмаслигини айтган ва ҳеч қандай ҳужжат тақдим этмаган.
Шундан сўнг, транспорт воситаси белгиланган тартибда вақтинча сақлаб туриш учун жарима майдонига жойлаштирилган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилганда транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси йўқлиги, 01 Т 234 ZА давлат рақам белгиси эса ЙҲХХдан рўйхатдан ўтказилмагани аниқланган.
Чуст туманида яшовчи 1990 йилда туғилган фуқарога тегишли бўлган ушбу транспорт воситасида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ўрганилганда, ҳайдовчи жорий йилнинг шу вақтига қадар жами 152та ҳолатда қоидабузарлик қайд этиб, бунинг ортидан юзага келган жарима суммаси 410 млн сўм эканлиги аниқланган.
Бироқ давлат рақам белгиси ҳақидаги маълумотлар тизимда мавжуд эмаслиги боис, содир этилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришнинг имкони бўлмаган.
Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Автомашина эса жарима майдонида сақланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!