Жорий йил 18 май куни ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳар И.Каримов кўчасига тунги хизматга жалб этилган ЙПХ инспектори С.Ахроловнинг 01W741SB давлат рақам белгили автотранспорт воситаси ҳайдовчисига “шантаж” уюштиришга урингани акс этган видеотасвир тарқалди.
Вилоят ИИБ берган маълумотга кўра, ушбу ходим томонидан автомашинанинг олд ва орқа ойналарини қорайтириб олганлиги ҳолати бўйича юқоридаги ҳайдовчи тўхтатилган ва ҳужжатларини сўралган.
Юқоридаги ҳолат айнан шу вақтда – инспектор ва ҳайдовчи ўртасидаги мулоқот вақтида ёзиб олинган.
Ушбу автомашина ҳайдовчиси автомашинага тегишли бўлган ҳужжатларни тақдим қилган ва автомашинани олд ва орқа ойналари ёруғлик ўтказувчанлигини ўлчовчи мослама ёрдамида ўлчаб кўрилган. Олд ойнаси 51 фоиз ва орқа ойналари 100 фоиз эканлиги кўрилиб, ҳайдовчига рухсат берилган.
“Ижтимоий тармоқларда ушбу ходим билан боғлиқ тарқалган видеолар бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, – дейилади хабарда.
Аввалроқ, Самарқанд вилояти Қўшработ туманида ИИБ ходими ўз погонини ўзи юлиб, ёнидаги аёлни айбдор қилгани ва суд аёлни жазолагани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!