$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда электрон скутерлар (электросамокат)дан фойдаланиш тартиби қандай?

16:07 / 26.05.2022

Бугунги кунда мамлакат бўйлаб, хусусан, Тошкент шаҳрида электрон скутерлардан фойдаланувчилар сезиларли даражада ошиб бормоқда. Электрон скутерлардан фойдаланишга, асосан ёшларнинг қизиқиши юқорилиги ва ушбу тоифадаги шахсларнинг қизиққонлиги йўлларимизда турли салбий ҳолатлар келтириб чиқаришини истисно қилмайди. Шу сабабли, электрон скутерлардан фойдаланишни тартибга солиш жуда муҳим аҳамиятга эга.

Шу ўринда, табиий савол туғилади: электрон скутерлардан фойдаланишда қандай қоидаларга ёки тартибга риоя қилиш керак? Миллий қонунчилигимиз бу ҳақда аниқ нормаларга эгами?

Миллий қонунчилик ҳужжатларимизга эътибор қаратадиган бўлсак, электрон скутерлардан фойдаланиш тартиби, жумладан, фойдаланувчи ёши, ҳаракатланиш тартиби ва бошқа қоидалар белгиланмаган.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларида электрон скутерлар (электронсамокатлар) деганда нима тушунилиши, уни тартибга солиш бўйича қоидалар мавжуд эмас.

Хорижий давлатлар тажрибаси таҳлил қилиб, ўрганилганда, жумладан Германия, Италия, Испания, Эстония, Австрия, Бельгия, Дания, Полша, Цингапур, Франция, Жанубий Корея, Австралия, Болгария, Кипр, АҚШ (Калифорния, Ню Ёрк, Флорида), Англия, Ирландия, Малайзия, Колумбия, Руминия каби давлатлар электрон скутерларни тартибга солувчи қоидалар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда (уларнинг алоҳида бобларида) ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинганлигини кўрсатди.

Масалан, Италияда электрон скутерлар йўлларда соатига 20 км, пиёдалар ўтиш жойларида соатига 6 км тезликдан ошмаган ҳолда бошқарилиши кераклиги белгиланган.

Данияда 2022 йил 1 январдан бошлаб электрон скутерлардан фойдаланганда каскадан фойдаланиш мажбурий этиб белгиланган.

Сингапур, Жанубий Корея, Флорида (АҚШ) ҳамда Кипрда 16 ёшдам кичик ёшдаги болаларга электрон скутерлардан фойдаланиш тақиқланган.

Болгария ҳамда Сингапурда электрон скутерлардан қоронғи вақтда ёки етарлича кўринмайдиган шароитларда фойдаланилганда фойдаланувчилар ёруғликни қайтарувчи элементларга эга кийим кийиши шартлиги белгиланган.

Германияда электрон скутерлар фойдаланувчиси уни бошқараётганда бошқарув рулидан қўлларини узиб ҳайдамаслиги, шунингдек ҳаракатланаётган бошқа транспорт воситаларини ушлаб ҳаракатланмаслиги каби қоидалар белгиланган.

Шу ўринда, электрон скутерлар билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари статистикасига эътибор қаратадиган бўлсак, Жанубий Кореяда 2018 йилда 225 та бахтсиз ҳодиса шу жумладан, 4 та ўлим ҳолати рўй берган, 2020 йилда эса 897 та, шундан 10 та ўлим ҳолати кузатилган.

Бельгияда 2021 йилда Виас институтининг йиллик Йўл ҳаракати хавфсизлиги барометрига кўра, электрон скутер билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида 1021 киши ёки кунига деярли уч киши жароҳат олган, бу 2020 йилдаги кўрсаткичдан икки баравар кўп эканлиги таъкидланган.

Берлин (Германия)да 2019 йилнинг иккинчи ярмида 291 та бахтсиз ҳодиса юз берган.

Мазкур рақамлар бугунги кунда электрон скутерлар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш долзарб аҳамият касб этишини кўрсатади.

Мамлакатимизда ҳам мазкур электрон ҳаракатланиш воситалари сонининг ошиб бораётганлиги ҳамда уларнинг инсон ҳаётига хавф солиши мумкинлиги бевосита уларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш заруратини тақозо этмоқда.

Ҳуқуқшунос Ў. Абдуллаев


Бошқалар


														
														Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026

														
														Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жорий йил ноябрь ойида ФИФА кунлари доирасида ўтказиладиган йиғин учун таркиби маълум бў…
11:27 / 09.11.2026

														
														Бухорода 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Бухорода 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ош…
11:40 / 04.11.2026

														
														Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Россияда ушлаб турилган ўзбекистонлик аёл ва меҳрибонлик уйига жойл…
11:40 / 21.10.2026

														
														АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Орегон штатидаги Бенд шаҳрида 15 октябрь куни Silver Rail бошланғич мактабида 16 ёшли ўсмир томонидан содир этилган …
09:43 / 16.10.2026

														
														Мария Тимофеева Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланди

Мария Тимофеева Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланди

Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) янгиланган жаҳон рейтингида ўзбекистонлик 22 ёшли теннисчи Мария Тимофеева 63-ўринга кўтари…
12:48 / 13.10.2026

														
														Трамп 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка 90 доллардан тўлов берилишини маълум қилди

Трамп 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка 90 доллардан тўлов берилишини маълум қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Medicare дастурида рўйхатдан ўтган 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка бир марталик 90 долла…
12:24 / 04.10.2026

														
														Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчилари катта ҳаётга камида бирор тил ва касбни эгаллаган ҳолда чиқиши зарурлигини та…
14:11 / 30.09.2026

														
														Қозоғистонда 19 нафар ҳарбий Каспий денгизида оқиб кетди: 9 киши ҳалок бўлди

Қозоғистонда 19 нафар ҳарбий Каспий денгизида оқиб кетди: 9 киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида ўқув-жанговар машғулотлар вақтида 19 нафар ҳарбий хизматчи Каспий денгизида оқимга тушиб …
16:22 / 24.09.2026

														
														Техас қамоқхоналарига кондиционер ўрнатиш мажбурий этиб белгиланди

Техас қамоқхоналарига кондиционер ўрнатиш мажбурий этиб белгиланди

АҚШнинг Техас штатида жазирама иссиқ сабабли юзага келаётган оғир шароитлар ортидан федерал судья барча қамоқхоналарга 2029 …
12:14 / 24.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!