Neuralink 2024 йил июнь ойи охирида иккинчи беморга мия чипини ўрнатиши керак эди, бироқ беморнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли операция тўхтатилди. Бу ҳақда Барроу неврологик институти бош директори Майкл Лоттон хабар берди.
Қайд этилишича, операция 2024 йил июль ойида амалга оширилади. Neuralink изоҳ сўровига жавоб бермади.
Май ойида Neuralink компанияси АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идорасидан Телепатия мия имплантини иккинчи беморга жойлаштиришга рухсат олган эди.
Бироқ Илон Маскнинг компанияси биринчи бемор билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш мажбуриятини олди. Қайд этилишича, янги имплант ўта юпқа, Маск эса симларни мияга янада чуқурроқ жойлаштирмоқчи.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!