Нигер президенти Муҳаммад Базум АҚШ ва халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради.
“Муҳтож соатимизда мен АҚШ ҳукумати ва бутун халқаро ҳамжамиятни конституциявий тузумимизни тиклашимизга ёрдам беришга чақираман. (...) Нигер халқи тарихимизнинг бу бурилиш нуқтасида сизнинг қўллаб-қувватлаганингизни ҳеч қачон унутмайди”, – деб ёзади Базум The Washington Post газетасида чоп этилган мақоласида.
"Безовта" Саҳел минтақасида Нигер "инсон ҳуқуқларининг сўнгги таянчидир", деди у.
“Ушбу давлат тўнтаришига уриниш нигерликлар учун фожиа бўлса-да, унинг муваффақияти бизнинг чегараларимиздан ташқарида ҳам ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин”, — деди давлат раҳбари.
Базумнинг таъкидлашича, ҳарбийлар томонидан амалга оширилган тўнтариш "ҳеч қандай асосга эга эмас".
“Ҳукуматимиз 2021 йилда демократик сайловлар орқали ҳокимиятга келди. Қонуний ҳукуматни ағдаришга бўлган ҳар қандай уринишларга қарши туриш керак ва биз Нигернинг демократия шароитида эришган муҳим ютуқларини йўқ қилишга қаратилган бу беадаб уриниш қатъий ва сўзсиз қораланганини қадрлаймиз", – деб ёзади у.
Нигердаги исён 26 июлда, Президент гвардияси президент Базум ва унинг оиласини унинг қароргоҳида тўсиб қўйганида бошланган. Дастлаб президент девони на армия, на Миллий гвардия фитначиларни қўллаб-қувватламаганлиги ҳақида хабар тарқатди. Бироқ бир неча соат ўтгач, у бошқа жойга кўчирилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Нигерда давлат тўнтаришига бошчилик қилган генерал Умар Тчиани ўзини ўтиш даври президенти деб эълон қилди.
Бу ҳақда у миллий телевидение орқали баёнот берди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!