OCCRP суриштирувчи журналистлар консорциуми Суриянинг собиқ президенти, ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин Москвадан сиёсий бошпана топган Башар Асадни “2024 йилнинг энг коррупсионер арбоби” деб топган.
“Асад режими бутун минтақада зўравонлик, наркотиклар ва коррупцияни тарқатиб, каптагон (синтетик наркотик модда) ишлаб чиқариш, одам савдоси, тамаки контрабандаси, қадимий артефактларни ўғирлаш ва қурол савдоси каби турли хил уюшган жиноятлардан миллиардлаб доллар даромад топган”, – дейилади OCCRP баёнотида.
“Йилнинг энг коррупсионер амалдори” мукофоти 2012 йилда OCCRP томонидан уюшган жиноятчилик ва коррупцияда энг кўзга кўринган шахсларни аниқлаш учун таъсис этилган. Унинг собиқ “совриндорлари” қаторига Владимир Путин, Евгений Пригожин ва Александр Лукашенколар ҳам киритилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!