Украинанинг Strana.ua нашри хабарига кўра, Одесса вилоятидаги пляжда мина портлаган, қурбонлар борлиги маълум қилинган.
Нашр Telegram каналида ёзишича, Одесса вилоятининг Затока шаҳридаги пляжда мина портлаган. Ҳодиса натижасида қурбонлар ҳақида хабарлар борлиги билдирилган.
RBC Украина агентлигининг таъкидлашича, мина денгизда, қирғоқдан 50 метр узоқликда портлаган. Ўшанда сувда бир одам бўлиб, у омон қолмаган.
Кейинроқ Одесса вилояти полицияси ўз сайтида сузиш пайтида юз берган иккита портлаш натижасида бир аёл ва икки эркак ҳалок бўлганига аниқлик киритган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!