$
11973.44 UZS
9.17
₽
144.53 UZS
0.04
€
13282.14 UZS
-41.27
31° Кечаси 18°

Офтоб уришининг аломатлари қандай?

15:26 / 08.06.2024

Ёзда қуёш тиғида узоқ вақт бош яланг ва баданни ҳимоя қилмаган ҳолда қолиш — офтоб уришига сабаб бўлади.

Афсуски, кўпчилик бу ҳолатга “бироз дам ўтибди” дея беписандлик билан қарайди. Аслида эса унга эътиборсиз бўлиш, жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Чунки қуёш уриши — энг хавфли ҳолат бўлиб, у ташқи термал омиллар таъсирида организмнинг умумий қизиб кетиши ва ҳароратни меъёрда ушлаб туриш қобилиятини йўқотиши натижасида юзага келади.

Унинг асосий белгилари қуйидагилар:
— Кучли бош оғриғи;
— Терлашнинг тўхташи, тери қуруқ ва қизарган бўлиши;
— Тез ва кучли юрак уриши;
— Тез-тез нафас олиш;
— Ўткир нафас қисиши;
— Бош айланиши;
— Қусиш ёки кўнгил айниши.

Оғир ҳолатларда эса беморда алаҳсираш кузатилади. Тана ҳарорати, ҳатто, 41-42 даражагача кўтарилиши, чуқур беҳушлик ҳолати кузатилиши мумкин.

Бундай пайтда беморни, энг аввало, салқин жойга кўчириб ўтказиш лозим. Сўнг горизонталь ҳолда ётқизилиб, оёқларини сал кўтариш, кийимларини ечиш, юзини совуқ сувда ювиш ва бирор хўлланган матони юрак соҳасига қўйиш керак. Шунингдек, унга салқин ичимлик ёки қатиқ ичириш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим. Сабаби қуёш урган инсонга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур.

Иссиқлик уришининг олдини олиш учун бир неча тавсияларга амал қилиш лозим. Хусусан, жазирама кунларда организм кўп сув талаб қилади. Шу боис сувсизланишнинг олдини олиш учун кунига 3 литр миқдорда суюқлик ичиш (совутилган кўк чой, газсиз минерал сув, мевали, кам ёғли сутли ичимликлар) лозим. Тўғри тушадиган қуёш нурларидан сақланиш, ундан ҳимояловчи кремлар, кўзойнаклар ҳамда соябонлардан фойдаланиш керак.

Кўчага чиқаётганда очиқ рангли табиий матодан тикилган енгил либослар ва иссиқдан сақлайдиган бош кийим кийиш зарур. Чунки улар организмни совутиш ва ультрафинафша нурлардан ҳимоялашга ёрдам беради. Ҳаво ҳарорати юқори бўлганда оғир жисмоний ишларни чеклаш ва кўпроқ ёпиқ жойларда бўлиш мақсадга мувофиқ.

Ёш болалар, кекса кишилар ва сурункали хасталиклар (юрак-қон томир, эндокрин, нафас олиш аъзолари, метоболик ва руҳий хасталиклар) билан оғрийдиган беморлар иссиқлик уришига кўпроқ мойил. Шу сабабли улар саломатлигини мунтазам кузатиб бориш муҳим.

 


Фойдали


														
														ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларини синовдан ўтказиш жараёнида бир қатор кутилмаган хатти-ҳаракатлар кузатилганини маълум қи…
10:10 / 18.09.2026

														
														Олтин нархи кескин пасайди

Олтин нархи кескин пасайди

“Бу 2013 йилдан буён кузатилган энг катта бир кунлик пасайишдир”, деб маълумот бермоқда РБК нашри.
12:58 / 22.10.2025

														
														Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича илғор тажрибаси Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан н…
12:04 / 17.10.2025

														
														Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

UzAuto Motors АЖ янгиланган Chevrolet Cobalt модификацияларини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади.
16:55 / 15.10.2025

														
														Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
08:22 / 28.09.2025

														
														iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

Режим ҳар доим эмас, тизим ортиқча сарфни сезганда ишга тушади.
15:16 / 19.09.2025

														
														Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шу йилнинг 11 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида металл қабул қилиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида 3…
16:58 / 13.09.2025

														
														Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Профилга мусиқа қўшиш, бирламчи профиль саҳифасини танлаш ва бошқа имкониятлар пайдо бўлди
21:55 / 01.09.2025

														
														2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда 600 дан зиёд стартаплар фаолият юритмоқда. Саккиз йил илгари уларнинг сони бармоқ билан санарли э…
14:51 / 20.08.2025

														
														Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Ҳар куни уйимиздан чиққанимизда, кўчада чиқиндиларга кўзимиз тушади. Улар баъзан чиқинди қутиларида тўпланиб, баъзан эса очи…
17:18 / 11.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Жиззахда 450 миллион сўмлик олтинни ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

Жиззахда 450 миллион сўмлик олтинни ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

Жиззах вилоятида умумий оғирлиги 471 грамм бўлган ярим тайёр қуйма олтинни 450 миллион сўмга сотаётган икки нафар фуқаро ушл…
15:20 / 10.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентабр ойларида 3 391 та йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) қайд этилди. Бу бир кунда ўртача 12 …
15:24 / 10.11.2026
Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Мазкур альянс давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларинининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни камайт…
09:01 / 12.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!