Мануэл Ноер таътильда оёғини синдириб олди ва мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.
«Бавария»нинг 36 ёшли дарвозабони Германия терма жамоаси ЖЧ-2022да гуруҳдан чиқмаганидан сўнг таътилга чиқди.
Маълум бўлишича, Ноер чанғи учаётганда оёғи цинган. Дарвозабон аллақачон операция қилинган. Энди у мавсум охиригача майдонга тушмайди.
«Нима ҳам дердим, йил охири ҳам яхшироқ бўлиши мумкин эди... Тоғ-чанғи йўналишида дам олишга уриниб, оёғимни синдириб олдим.
Кечаги операция жуда яхши ўтди. Шифокорларга катта раҳмат. Бироқ, жорий мавсум мен учун ўз ниҳоясига етганини тушуниб, оғриқли ҳис қиламан. Ўзингизни эҳтиёт қилинг», – деб ёзган немис дарвозабони.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!