Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева мамлакатимизга ташриф билан келган Малайзия Қироличаси Раджа Зарит София билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида олий мартабали меҳмон ўзбек амалий санъати намуналарини, миллий либослар ҳамда ноёб ҳунармандчилик маҳсулотларини кўздан кечирди. Шунингдек, унга халқимизнинг бой анъана ва урф-одатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Самимий ва очиқ руҳда ўтган мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!