Президентимиз бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиёти мутлақо янги ривожланиш даврини бошдан кечираётганини таъкидлади
“Биз 2016 йилдан буён иқтисодиётни эркинлаштириш, инвесторлар учун жозибадор муҳит яратиш, глобал қўшилган қиймат занжирида фаол қатнашиш, ҳудудларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини тубдан янгилаш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича катта ислоҳотларни олиб боряпмиз.
Тарихан қисқа вақт ичида меҳнаткаш ва бунёдкор халқимиз билан мураккаб тараққиёт йўлини босиб ўтдик.
Сўнгги йилларда иқтисодиётимизга 150 миллиард доллар хорижий инвестиция киритилиб, минглаб замонавий корхоналар ишга туширилди. Биргина энергетика соҳасида 35 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари ҳисобига электр ишлаб чиқаришни 1,5 баробар ошириб, 87 миллиард киловатт-соатга етказдик. Бу даврда товар ва хизматлар экспорти 3 карра ўсди, иқтисодиётимиз ҳажми эса 50 миллиарддан 147 миллиард долларга етди.
Бундай ижобий натижалар халқаро ҳамжамият томонидан ҳам эътироф этилмоқда. 2020 йилдан буён Ўзбекистон суверен кредит рейтингларида ўз ўрнини барқарор ошириб бормоқда.
Иқтисодий эркинлик индексида жорий йил юртимиз 14 поғона юқорилаб, илк бор “иқтисодиёти мўътадил эркин” давлатлар қаторидан жой олди”,
– деди Президентимиз.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!