Жорий йил 1 май куни соат 21:41 да “112” тизими орқали Фарғона вилояти Бешариқ туманида кучли ёмғир ёғиши оқибатида “Ворух Дашт” ҳамда “Янгиқўрғон” МФЙларининг айрим кўчаларида 90 дан ортиқ хонадон томорқаларига ёмғир сувлари киргани ҳақида хабар келиб тушди.
Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, вилоят ва туман ҳокимликлари ҳамда тегишли хизматлар зудлик билан етиб бориб, оқибатларни бартараф этиш ишларини бошлади.
Ҳозирда барча зарур куч ва воситалар сафарбар этилган, вазият тўлиқ назоратга олинган.
Энг муҳими, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Айни пайтда ҳудудда тозалаш ва тиклаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Вазият қисқа муддатда тўлиқ бартараф этилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!