$
12192.06 UZS
13.21
143.00 UZS
-3.54
13996.48 UZS
-56.7
31° Кечаси 18°

Ўзбекистон ва Россия етакчилари икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

18:06 / 24.03.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон – Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўтган йил якунларига кўра, товар айирбошлаш ҳажми 10 фоизга ўсиб, 13 миллиард долларга етди, жорий йил бошидан эса яна 32 фоизга кўпайди.

Саноат, энергетика, транспорт ва иқтисодиётнинг бошқа устувор тармоқларида йирик кооперация лойиҳаларини амалга ошириш давом этмоқда.

Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш лойиҳасини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг самарали фаолиятига юксак баҳо берилди.

Томонлар кооперациянинг янги шакл ва лойиҳаларини илгари суриш учун самарали майдонга айланган “ИННОПРОМ Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасининг навбатдагисини жорий йил апрель ойида Тошкент шаҳрида ўтказишга фаол тайёргарлик кўраётгани таъкидланди.

Халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, шу жумладан, Яқин Шарқ, Жанубий Осиё ва Украинадаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Бўлажак тадбирлар режаси ҳам муҳокама қилинди.


Бу ҳам қизиқ

Эронда энг йирик 10 млн риал номиналдаги банкноталар муомалага киритилди

Эронда энг йирик 10 млн риал номиналдаги банкноталар муомалага киритилди

Эндиликда бу Эронда муомалада бўлган энг йирик номиналли банкнота бўлиб, февраль бошида чиқарилган 5 миллион риал (3,8 долла…
16:40 / 21.03.2026
Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди

“Ўзгидромет” 24 март учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
09:16 / 24.03.2026
Ўзбекистон МТЖ ФИФА кунларидаги йиғинида иштирок этувчи таркибини эълон қилди

Ўзбекистон МТЖ ФИФА кунларидаги йиғинида иштирок этувчи таркибини эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро томонидан март ойида бўлиб ўтадиган йиғинга жалб этилган футбо…
16:09 / 21.03.2026
Кремль Оқ уйга разведка алмашувини тўхтатишни таклиф қилди

Кремль Оқ уйга разведка алмашувини тўхтатишни таклиф қилди

Шунга қарамай, бундай таклиф Европа дипломатларини хавотирга солган. Улар Москва Европа ва АҚШ ўртасига низо солишга уринаёт…
09:06 / 22.03.2026
Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
09:42 / 23.03.2026
Имом Бухорий мажмуаси эндиликда 65 минг нафар зиёратчини қабул қилади

Имом Бухорий мажмуаси эндиликда 65 минг нафар зиёратчини қабул қилади

Президентимиз ташаббуси билан барпо этилган ушбу муҳташам мажмуа Рамазон Ҳайит байрами арафасида халқимиз ва кенг жамоатчили…
21:09 / 20.03.2026
Исроилнинг Эрондаги тартибсизликларга таяниши самара бермади – ОАВ

Исроилнинг Эрондаги тартибсизликларга таяниши самара бермади – ОАВ

Газетанинг ёзишича, Америка разведкаси можаро бошланишидан олдин ҳам Эрон ҳукуматининг бутунлай қулаши эҳтимолини нисбатан п…
12:38 / 23.03.2026
Икки ойда 1 миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар чет элга сафар қилган

Икки ойда 1 миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар чет элга сафар қилган

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 49,3 минг нафарига ошган.
11:06 / 22.03.2026
Ўзбекистон бир ойда 99,4 млн долларник мева-сабзавот экспортни амалга оширди

Ўзбекистон бир ойда 99,4 млн долларник мева-сабзавот экспортни амалга оширди

Ўзбекистон 2026 йил январь ойида хорижга 99,4 млн АҚШ доллари қийматидаги мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилди.
09:32 / 21.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!