$
12964.43 UZS
-30.16
158.28 UZS
0.6
14744.45 UZS
-17.4
17° Кечаси

Ўзбекистон ва Япония футбол ассоциациялари ўртасида меморандум имзоланди

21:03 / 21.11.2022

Ўзбекистон ва Япония футбол ассоциациялари раҳбарияти ўртасида ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида икки мамлакат ўртасида футболни ривожлантириш борасидаги ҳаракатлар янги босқичга чиққанлиги қайд этилди. Япония футболи халқаро майдонда ҳам ўз нуфузига эга эканлиги, мамлакатда болалар футболининг даражаси ҳамда япон мутахассисларининг ўз ишига профессионал ва талабчанлиги эътироф этилди.

“Охирги йилларда Япония билан ҳамкорлик янги босқичга чиқди. Хусусан, спорт тиббиёти йўналишида ҳам кенг кўламли илмий алоқалар ўрнатилган. Япониялик мутахассислар аёллар терма жамоамизда фаолият юритмоқда, шунингдек, япон мутахассислари ўзбекистонлик шифокорлар билан ўзаро тажриба алмашиб келмоқдалар. Бундан ташқари, турли ёшдаги терма жамоалар, хусусан, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Японияда бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда иштирок этиб келмоқда. Ўз навбатида, Япония ёшлар терма жамоаси ҳам юртимизда ўтказилган турнирда қатнашди. Бу билан тўхтаб қолмаймиз. Келгусида ҳам шу каби ўйинларни давомий ташкиллаштириб бориш мақсад қилинган” деди Равшан Ирматов.

Ўз навбатида, Япония футбол ассоциацияси раҳбари Кодзо Ташима Ўзбекистон билан икки томонлама дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларидан мамнун эканлигини айтиб, янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Кун тартибига кўра, футболни ривожлантириш ва оммалаштириш юзасидан ўзаро тажриба алмашиш, терма жамоалар ўртасида халқаро мусобақаларни ташкил этиш, спорт тиббиёти ва футбол мутахассисларини қайта тайёрлаш ва ўзаро тажриба алмашиш, ассоциациялар ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида томонлар ўртасида меморандум имзоланди. Ҳужжатда машғулотлар ва ўйинлар давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини таҳлил қилиш йўналиши, шунингдек, спорт тиббиёти, жароҳатларнинг олдини олиш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш кўзда тутилган.


Спорт


														
														Ҳасанбой Дўстматов Россиядаги турнирда укасига қарши жанг қилишдан бош тортиб, мусобақа билан хайрлашди

Ҳасанбой Дўстматов Россиядаги турнирда укасига қарши жанг қилишдан бош тортиб, мусобақа билан хайрлашди

Россиянинг Хабаровск шаҳрида “Константин Коротков” халқаро хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жа…
21:54 / 16.04.2025

														
														Ўзбекистон Эронни 20:0 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон Эронни 20:0 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Эрон устидан 20:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатид…
21:28 / 16.04.2025

														
														Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова Жаҳон кубогида тўртта медални қўлга киритди

Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова Жаҳон кубогида тўртта медални қўлга киритди

4–6 апрель кунлари Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.
15:31 / 07.04.2025

														
														Freestyle Chess Grand Slam Paris. Абдусатторов 200 минг долларлик бош соврин учун дона суради

Freestyle Chess Grand Slam Paris. Абдусатторов 200 минг долларлик бош соврин учун дона суради

8-15 апрель кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Freestyle Chess Grand Slam Paris турнири ташкил эти…
16:29 / 06.04.2025

														
														2036-йилги Олимпиада мезбонлигига қайси давлатлар даъвогарлик қилмоқда?

2036-йилги Олимпиада мезбонлигига қайси давлатлар даъвогарлик қилмоқда?

Бундан ташқари Жанубий Корея, Қатар, Германия, Мексика ва Венгрия ҳам энг йирик спорт анжумани мезбонлиги учун курашмоқда. Х…
09:32 / 30.03.2025

														
														Ўзбекистонлик курашчи Грузиядаги мусобақада чемпионликни қўлга киритди

Ўзбекистонлик курашчи Грузиядаги мусобақада чемпионликни қўлга киритди

Спортчи 90 кг вазн тоифасида иштирок этди. Мусобақа финалида Бозоров Франция вакили Алексис Метюни мағлуб этди.
21:15 / 24.03.2025

														
														49 ёшли Чусовитина Жаҳон кубоги олтин медалини қўлга киритди

49 ёшли Чусовитина Жаҳон кубоги олтин медалини қўлга киритди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
17:29 / 08.03.2025

														
														Tashkent Grand Slam. “Катта дубулға” турнирида ўзбекистонлик дзюдочилар рекорд ўрнатди

Tashkent Grand Slam. “Катта дубулға” турнирида ўзбекистонлик дзюдочилар рекорд ўрнатди

Уч кун давомида Тошкент мезбонлик қилган дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнир ўз якунига етди.
13:54 / 03.03.2025

														
														20 ёшли боксчи кичик Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди

20 ёшли боксчи кичик Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди

Айни кунларда бокс бўйича Болгариянинг София шаҳрида 76-“Странджа” турнири бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон делегацияси илк ол…
21:05 / 02.03.2025

Бу ҳам қизиқ

Финляндияда маҳаллий полиция иш ташлаш эълон қилди

Финляндияда маҳаллий полиция иш ташлаш эълон қилди

Финляндия полицияси қарийб 50 йил ичида биринчи марта иш ташлаш эълон қилди. Икки кунлик акция мамлакатнинг жануби-шарқидаги…
20:32 / 17.04.2025
Россиядаги уйлардан бирида 4 нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди

Россиядаги уйлардан бирида 4 нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди

Жорий йилнинг 13 апрель куни Россиянинг Калининград шаҳри Гагарин кўчасидаги кўп қаватли уйда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ўл…
10:16 / 17.04.2025
Ўзбекистоннинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлари маълум қилинди

Ўзбекистоннинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлари маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига республика бўйича аҳоли зичлиги 1 км² га ўрта…
11:29 / 17.04.2025
1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда товарларнинг кўп турларини экспорт қилиш бўйича чекловлар бекор қилинади

1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда товарларнинг кўп турларини экспорт қилиш бўйича чекловлар бекор қилинади

1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда барча товарларни экспорт қилиш тақиқлари бекор қилинади. Фақат 86 та товар гуруҳлари бундан мус…
19:43 / 18.04.2025
Ўзгидромет сел хавфидан огоҳлантирди

Ўзгидромет сел хавфидан огоҳлантирди

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 19-22 апрель кунлари кутилаётган ёмғир…
18:40 / 18.04.2025
Охирги йилларда Ўзбекистон экспорти 2,2 баробар ошган

Охирги йилларда Ўзбекистон экспорти 2,2 баробар ошган

“Бу – иқтисодиётимиз ташқи бозорларга қанчалик боғлиқ эканини кўрсатадиган жуда катта рақам”, – дейди Президент Мирзиёев.
15:11 / 18.04.2025
Ўзбекистонда олий таълимга қамров 40,9 фоизга ошди

Ўзбекистонда олий таълимга қамров 40,9 фоизга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025-ўқув йили бошига Ўзбекистон Республикасининг 18-23 ёшдаги аҳолисин…
15:25 / 17.04.2025
Фарғона ва Хитойнинг Урумчи шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Фарғона ва Хитойнинг Урумчи шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

“Фарғона–Урумчи–Фарғона” йўналишида авиапарвозлар йўлга қўйилади”, – деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.
12:29 / 17.04.2025
Россияда “Толибон” ҳаракатини тақиқлаш тўхтатилди

Россияда “Толибон” ҳаракатини тақиқлаш тўхтатилди

Олий суд Россияда “Толибон” ҳаракати фаолиятини тақиқлашни тўхтатди. Бу ҳақда Риа Новости нашри хабар берди.
20:21 / 17.04.2025
Италия президентига юрак стимулятори ўрнатилди

Италия президентига юрак стимулятори ўрнатилди

Италия президенти Сержио Маттарелла кардиостимуляторни ўрнатиш учун операция қилинди. Жарроҳлик мунтазам равишда амалга ошир…
20:04 / 17.04.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!