Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2024 йилда 8,8 миллион тоннадан ортиқ ғалла етиштирилиб, йиллик ўсиш 4,8 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Шундан 7 миллион тоннаси фермерлар, 733,6 минг тоннаси деҳқонлар, 1 миллион тоннаси қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилди.
Ҳудудлар орасида ғалла етиштириш бўйича Фарғона вилояти етакчи бўлди – 998,5 минг тонна. Кейинги ўринларда Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари – мос равишда 903,3 минг ва 893,5 минг тонна.
Энг кам ишлаб чиқариш ҳажми Сирдарё вилоятида – 578,4 минг тонна, Қорақалпоғистонда – 345,5 минг тонна, Навоий вилоятида – 266,2 минг тонна бўлди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!