$
12285.16 UZS
-59.45
148.62 UZS
-1.08
14514.92 UZS
13.71
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси қанчага етгани маълум бўлди

19:23 / 07.03.2022

Ўзбекистонда январ ойидаги ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил этди. Бу ҳақида Бандлик ва меҳнат муносабатлари матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1-январ ҳолатида ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил этиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 0,9 фоизга камайган. Шу билан бирга, 2021 йилнинг январ-сентябр ойларига нисбатан 0,2 фоизга ортган.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг декабр ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари томонидан республиканинг 108 та шаҳар ва туманларида навбатдаги ижтимоий сўров ўтказилган. Тадқиқот давомида 500 та ўзини-ўзи бошқариш органлари, 5,0 мингта уй хўжаликлари ҳамда 26,5 минг нафар фуқаролар қамраб олинган.

Шунингдек, 2022 йилнинг 1 январ ҳолатида меҳнат ресурслари сони 19 миллион 345,0 минг кишини ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 101,1 фоизга ёки 202,6 минг кишига ошган. Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13 миллион 538,9 минг кишини ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 фоизга (299,3 минг кишига) ошган.

Бундан ташқари, 2022 йилнинг 1 январ ҳолатида расмий секторда банд аҳоли сони 6196,3 минг кишини ташкил қилиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан юридик шахсларда банд бўлганлар сони 6,3 фоизга ёки 314,8 минг кишига ошгани кузатилди.

Хусусан, ннорасмий секторда банд бўлганлар сони 5 миллион 885,5 минг кишини ташкил этиб, 2021 йилнинг 1 октябр ҳолатига нисбатан 1,0 фоиз ёки 58,4 минг кишига камайган. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 миллион 441,8 минг кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 9,6 фоизни ташкил этди. 16-30 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик даражаси – 15,1 фоиз, аёллар орасида ишсизлик даражаси эса 13,3 фоиз бўлди.


Бу ҳам қизиқ

Исроил Ғазода тарихий асарлар жойлашган ҳудудни бомбардимон қилди

Исроил Ғазода тарихий асарлар жойлашган ҳудудни бомбардимон қилди

Маълумотларга кўра, Исроил Ғазо сектори шимолидаги қадимий ашёлар жойлашган бино яқинидаги турар-жойларни бомбардимон қилган.
11:25 / 15.09.2025
Шавкат Мирзиёев Наманганга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Наманганга жўнаб кетди

Давлат раҳбари “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форумида ҳам иштирок этади.
10:41 / 16.09.2025
Бугун Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради

Бугун Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради

Шунингдек, Президент “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форумининг очилиш маросимида иштирок этади ва нутқ сўзлайд…
09:13 / 16.09.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган она ва унинг фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда мушкул аҳволда қолган она ва унинг фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

“Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган она ва унинг вояга етмаган фарза…
15:19 / 16.09.2025
Президент педагоглар учун янги имтиёзларни эълон қилди

Президент педагоглар учун янги имтиёзларни эълон қилди

Янги йилдан камида 15 йил стажга эга олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади.
15:56 / 15.09.2025
Эртадан шаҳарнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади

Эртадан шаҳарнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади

“Veolia Energy Tashkent” ноқулайликлар учун узр сўраган
20:23 / 14.09.2025
Тошкентда ер чўкиб, автобус ботиб қолди

Тошкентда ер чўкиб, автобус ботиб қолди

Мазкур ҳодиса оқибатида йўловчилар орасида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
12:06 / 15.09.2025
15 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 17-19, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади
22:54 / 14.09.2025
Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради

Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради

Ташриф доирасида Президент ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилади.
11:04 / 15.09.2025
Ҳафта ўртасида ҳарорат 20 даражагача пасайиши кутилмоқда

Ҳафта ўртасида ҳарорат 20 даражагача пасайиши кутилмоқда

“Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди Жанубий Қозоғистон устидаги юқори циклон билан боғлиқ бўлган салқин ва нам ҳаво масса…
14:09 / 15.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!