$
12129.33 UZS
28.04
149.17 UZS
1.16
14061.53 UZS
30.08
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда маданий мерос ҳафталиги очилди

11:56 / 03.07.2023

Мамлакатимизда 2023 йилнинг 3-7 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ташаббуси билан бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида “Ўзбекистон маданий мероси – Янги Ренессанс асоси” маданий мерос ҳафталиги ҳамда “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусидаги халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги ўтказилади. Ушбу тадбирларга дунёнинг 60 га яқин мамлакатларидан юзлаб меҳмoнлар ташриф буюриши кутилмоқда.


Ҳафта давомида пойтахтимиздаги музейларда Темурийлар даври маданий мероси, халқ амалий санъати дурдоналари, Ўзбекистонда сақланаётган Авангард санъати дурдоналари кўргазмалари ўтказилади. Шунингдек, “Янги Ўзбекистон – барқарор ривожланиш сари”, “Қулай бизнес муҳити”, “Соғлом ва билимли жамият”, “Сифатли таълим ва инновациялар – барқарор келажак асоси”, “Минтақаларни боғловчи кўприк”, “Инсон қадри эъзозланадиган диёр” сингари мавзуларда конференция ва давра суҳбатлари, учрашув ва тақдимотлар ўтказилади.


Пойтахтимизда яқинда барпо этилган тадбирлар мажмуасида мазкур ҳафталикларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар, халқаро ва хорижий ташкилотлар вакиллари, маданият ва санъат намояндалари, журналист ва блогерлар ташриф буюришди.


Маросим аввалида мамлакатимиз маданий-маърифий соҳалардаги янгиланиш жараёнлари ҳақидаги видеоролик намойиш қилинди. Маросимда сўзга чиққанлар мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, маданият ва санъатни ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор хусусида тўхталиб ўтдилар.


“Бугун дунё миқёсида мамлакатлар асосан иқтисодий имкониятлари билан эмас, қадриятлари, маданияти билан ўзаро беллашяпти, - деди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев. – Ўзбекистон ҳам ўзининг ташқи сиёсатида биринчи навбатда маданий салоҳиятига таянади. Шу орқали юртимиз бугун халқаро миқёсда ўз имижини яратмоқда. Бугун бошланётган маданий тадбирлар ҳам Ўзбекистон маданияти ва қадриятларини тарғиб этишга қаратилган”.


“Инсоният учун энг муҳими бу мулоқотдир, - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов. – Юртимизда халқаро даражадаги мулоқотларни таъминлаш мақсадида давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан кенг қамровли ишлар қилинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти бажаётган улкан ишлар ҳақида узоқ гапириш мумкин. Бугун ишга туширилган мазкур маданият маскани ҳам, бугундан бошланадиган маданий тадбирлар ҳам айнан турли давлатлар, халқлар ўртасидаги маданий мулоқотни таъминлайди, деб умид қиламан”.


“Бугунги анжуман аввало ижод аҳлини, маданият ва санъат вакилларини жамламоқда, - деди Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков. – Айни пайтда халқаро даражадаги ҳамкорлик алоқаларимиз ривожланиб бормоқда. Бунда санъатимиз вакилларининг ҳам муносиб ўрни бор. Бугун очилаётган ҳафталик ана шу ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга, ўзбек маданияти ва санъатини шуҳратини янада кенг ёйишга хизмат қилади”.

“Биз Янги Ўзбекистонда миллий кино санъати ривожига қаратилаётган эътибордан миннатдормиз, - деди Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов. – Айниқса, халқаро андозаларга мос равишда, янги ижодий лойиҳалар тақдимотини ўтказишга мўлжалланган янги бино – тадбирлар мажмуаси қурилиб фойдаланишга топширилиши ана шу юксак эътиборнинг ёрқин далили бўла олади”.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда қурилиши тугалланмаган бинонинг ертўласида ёнғин содир бўлди

Тошкентда қурилиши тугалланмаган бинонинг ертўласида ёнғин содир бўлди

“Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ”, – дейилади хабарда.
08:55 / 22.10.2025
Хива 2026 йилнинг энг яхши туризм йўналишлари рўйхатига кирди

Хива 2026 йилнинг энг яхши туризм йўналишлари рўйхатига кирди

“National Geographic” журнали 2026 йил учун энг яхши туризм йўналишларини эълон қилди ва у ерда қадимий Хива шаҳри ҳам ўз ўр…
12:04 / 23.10.2025
Энди Хитой фуқаролари Ўзбекистонда 30 кунгача визасиз бўла олади

Энди Хитой фуқаролари Ўзбекистонда 30 кунгача визасиз бўла олади

Янги тартибга кўра, Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Уммон, Саудия Арабистони ва Иордания фуқаролари мамлакатга визасиз кириб, 30 кун…
15:22 / 23.10.2025
Ўзбекистон сўнгги тўққиз ойда рекорд даражада олтин сотди

Ўзбекистон сўнгги тўққиз ойда рекорд даражада олтин сотди

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон олтин экспортини 9,9 млрд долларгача оширди. Сентябрь ойининг ўзида Ўзбекистон 1,5 млрд …
15:33 / 22.10.2025
Украина дронлари Махачқалъага ҳужум қилди

Украина дронлари Махачқалъага ҳужум қилди

Маҳаллий ҳокимият аллақачон Доғистон Украина дронлари ҳужумига учрагани ҳақида хабар берган.
11:23 / 22.10.2025
Олтин нархи кескин пасайди

Олтин нархи кескин пасайди

“Бу 2013 йилдан буён кузатилган энг катта бир кунлик пасайишдир”, деб маълумот бермоқда РБК нашри.
12:58 / 22.10.2025
Оҳангаронда маҳкум қочиб кетгани юзасидан ҳибсхона ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Оҳангаронда маҳкум қочиб кетгани юзасидан ҳибсхона ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасининг маълумот беришича, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган ва унга нисб…
09:43 / 22.10.2025
Россия Украинага дрон ва ракеталар орқали кенг кўламли ҳаво ҳужуми уюштирди

Россия Украинага дрон ва ракеталар орқали кенг кўламли ҳаво ҳужуми уюштирди

Украина Фавқулодда вазиятлар хизматининг маълум қилишича, Россия қўшинлари бугун, 22 октябрь куни кечаси Киев, Запороже, Дне…
14:45 / 22.10.2025
Россияда бензин нархи яна кескин кўтарилди

Россияда бензин нархи яна кескин кўтарилди

Жорий йил бошидан бери Россияда бензин нархи 10,16 фоизга ошган, бу йил бошидан бери 15-марта энг кескин сакрашдир.
16:48 / 22.10.2025
Шавкат Мирзиёев Брюсселга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Брюсселга жўнаб кетди

Президент Белгияда Европа Иттифоқи етакчилари билан музокаралар ўтказади.
16:11 / 23.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!