$
12741.02 UZS
-16.92
134.38 UZS
-0.68
14062.26 UZS
-63.33
24° Кечаси 15°

Ўзбекистондаги яна бир партия TikTok’ни блоклаш таклифи билан чиқди

14:09 / 02.02.2022

“Адолат” СДП Ўзбекистонда TikTok’ни бутунлай тақиқлаш ташаббуси билан чиқди. Бунга мазкур платформанинг ўзбекистонлик ёшлар орасида маънавий бузуқ хатти-ҳаракатларга ундаётгани сабаб бўлган.

“Бугунги ёш авлоднинг “Тик-токер” лик васвасасида олаётган турли-туман видеолари орасида ўзгалар ҳаётига дахл қилувчи номақбул кадрларнинг кўпаяётганлиги мазкур масалага жиддийроқ ёндашишимиз лозимлигидан далолат беради”, – деб ёзади партия Матбуот хизмати.

“Адолат” партияси муносабатида, шунингдек, яқин кунларда Самарқанд вилоятида ёш ўспириннинг кекса ёшли кишининг юзига тепгани акс этган видео TikTok’га жойлангани эслаб, қораланади.

“Ён-атрофимизда содир бўлаётган бундай аянчли воқеалар кўпайиб бораётганига  қайсидир маънода бебош ёшларнинг ота-оналари баробарида  биз ҳам бирдек жавобгар эмасмизми? Бундай иллатларга биргаликда курашмас эканмиз, пана-паналарда майда безориликлар авж олиб бораверади. Умуман олганда бундай ҳолатларни майда безорилик деб ҳам атаб бўлмайди. Қадриятларимизга зид қарашлар ортидан эргашаётган фарзандларимизнинг  бундай хунук хатти-ҳаракатларини шунчаки ёшлик бебошликларига ёйиб юраверар эканмиз, юртимиз ва давлатимиз ёрқин келажагини жиддий хавф остига қўйган бўламиз”, – дейилади партия муносабатида.

“Адолат” cоциал-демократик партияси фаоллари “зўравонликка тамомила қарши инсонлар сафида” ҳамда “ёшларни  миллатга ёт бўлган ҳар қандай ғоя ва қарашлардан ҳимоялаш тарафдори” эканлигини таъкидлаб, бу йўлда керак бўлса жиноий жавобгарлик чораларини кучайтириш, TikTok’ни сингари мобил иловаларни бутунлай блоклаш лозимлигини айтади.

“Шусиз ҳам таъқиқлар мавжуд-ку” дейишимиз мумкин. Бироқ кўр-кўрона  машҳурликга ўч ёшлар онгини заҳарлаб, ижтимоий тармоқда  шухрат қозонишга “олтин кўприк” вазифасини ўтаётган тик-ток билан “тик-токерлар”имиз  VPN иловаси орқали уланиш имконияти борлиги бу масалани ҳам ўрганиб чиқиш  зарурлигини кўрсатади”, – дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябр ойида мазкур масалага “Миллий тикланиш” партияси ҳам эътибор қаратган ва навоийлик қизларнинг ахлоқсиз суҳбатлари акс этган видеога ўз муносабатини билдирган эди.


Бошқалар


														
														Россиядаги вилоятларнинг бирида мигрантларга меҳнат патенти бериш тўхтатилди

Россиядаги вилоятларнинг бирида мигрантларга меҳнат патенти бериш тўхтатилди

Ўзбекистон фуқароларига меҳнат патентларини бериш тўхтатилди.
14:59 / 02.10.2024

														
														Россия расмийлари мактабда русийзабон ўқувчи калтаклангани бўйича Ўзбекистондан тушунтириш сўради

Россия расмийлари мактабда русийзабон ўқувчи калтаклангани бўйича Ўзбекистондан тушунтириш сўради

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Ўзбекистондан тушунтириш сўралганини маълум қилди.
11:18 / 26.09.2024

														
														Тожикистонда электр энергиясига чеклов ўрнатилди

Тожикистонда электр энергиясига чеклов ўрнатилди

Тожикистонда кеча, 22 сентябрь кунидан бошлаб электр энергиясига чекловлар жорий этилди.
16:35 / 23.09.2024

														
														Бухорода атмосферани ифлослантирган 100 дан ортиқ мансабдор шахс жазоланди

Бухорода атмосферани ифлослантирган 100 дан ортиқ мансабдор шахс жазоланди

Бухоро вилоятида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларининг бузилишига қарши доимий назорат рейд тадбирлари ўтказиб кел…
09:39 / 18.09.2024

														
														Қорақалпоғистон ёшлари учун қўшимча қабул квоталари тасдиқланди

Қорақалпоғистон ёшлари учун қўшимча қабул квоталари тасдиқланди

Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.
10:38 / 17.09.2024

														
														Хитойнинг йирик компанияси Андижонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқаради

Хитойнинг йирик компанияси Андижонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқаради

Хитойнинг Сямин шаҳрида XXIV халқаро инвестиция ва савдо форуми бўлиб ўтди.
13:21 / 15.09.2024

Бу ҳам қизиқ

Иглу нима?

Иглу нима?

Иглу – қор ва муздан қурилган анъанавий яшаш жойи, асосан Инуит халқлари томонидан Шимолий Америкада ишлатилади.
11:33 / 05.10.2024
Қуруқ йўталнинг табиий давосини билиб олинг

Қуруқ йўталнинг табиий давосини билиб олинг

Биламизки, қуруқ йўтал нам йўталга қараганда анча қийин кечади. Бу пайтда турли дори-дармонлар фойда бермаган бўлиши мумкин.
12:21 / 05.10.2024
Полша Россия билан чегарада мудофаа истеҳкомларини қуради

Полша Россия билан чегарада мудофаа истеҳкомларини қуради

2024 йилда Полша Россия билан Шарқий чегарада мудофаа истеҳкомларини қуришни бошлайди.
10:06 / 05.10.2024
Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди

Давлат раҳбарлари минтақада юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
12:17 / 05.10.2024
Uzbekistan Airways туризм ойлигида кексалар учун чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways туризм ойлигида кексалар учун чегирма эълон қилди

Ушбу чегирма 2024 йил 1 ноябрдан 30 ноябргача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларга амал қилади.
14:02 / 04.10.2024
Туркияда эркак икки аёлни ўлдирди ва ўз жонига қасд қилди

Туркияда эркак икки аёлни ўлдирди ва ўз жонига қасд қилди

Туркияда эркак икки аёлни ўлдирган ва шундан сўнг ўз жонига қасд қилган.
11:54 / 05.10.2024
Энди боғча раҳбарлари ва педагоглари ҳам рағбатлантирилади

Энди боғча раҳбарлари ва педагоглари ҳам рағбатлантирилади

Ушбу қарор Президент Фармонига кўра амалга оширилади.
11:44 / 04.10.2024
Ҳиндистонда леопард етти кишининг умрига зомин бўлди

Ҳиндистонда леопард етти кишининг умрига зомин бўлди

Йиртқичдан қўрқиш, аҳолини тунги патрулларни ташкил этишга мажбур қилди.
22:04 / 04.10.2024
АҚШда AirPods қулоқчинлари ўғирланган Феррариъни топишга ёрдам берди

АҚШда AirPods қулоқчинлари ўғирланган Феррариъни топишга ёрдам берди

Apple Insider маълум қилишича, АҚШ полицияси ўғирлаб кетилган 575 минг долларлик Ferrari 2023ъни топди, уларга автомобиль эг…
11:40 / 04.10.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!