Ўзбекистон бош муфтийси билан савол-жавоб қилиш учун telegram'да бот очилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий – Фатво маркази директори Нуриддин домла Холиқназаровга тўғридан-тўғри савол йўллаш орқали жавоб олишни ташкил этиш мақсадида, @Muftiy_Nuriddin_domla номли телеграм каналларида савол-жавоб боти фаолияти йўлга қўйилди.
Эндиликда фуқаролар ушбу tеlegram бот орқали диний масаладаги ўзини қизиқтирган ҳар қандай саволга тўғридан-тўғри Ўзбекистон бош муфтийси Нуриддин домла Холиқназаровдан жавоб олишлари мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!