Ўзбекистон президентининг 29 декабрдаги фармойиши билан Жавлон Ваҳобов Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори этиб тайинланди.
Минтақада ягона давлат илмий-тадқиқот муассасаси, яъни Марказий Осиё халқаро институти Шавкат Мирзиёевнинг ПҚ-4811-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган. Институтнинг асосий вазифаси Марказий Осиё минтақаси мамлакатларида рўй бераётган ташқи сиёсий, ички сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг асосий тенденцияларини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш асосида амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Жавлон Ваҳобов 2017-2023 йиллар давомида Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги элчиси лавозимида фаолият юритди. 2023 йил март ойида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сиддиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси этиб тасдиқланган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил январда Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланганди. Июнь ойида эса Норов Тwиттеръдаги саҳифаси орқали нафақага чиққанини эълон қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!