$
12437.15 UZS
62.6
153.34 UZS
0.21
14480.57 UZS
55.56
33° Кечаси 20°

Пиёдалар учун мўлжалланган дунёдаги энг хавфли йўллар (видео)

14:10 / 14.08.2022

Табиатда улкан қоялар, тик қияликлар, улкан қоятошлар, вулқонлардан иборат кесиб ўтмаслик керак бўлган чегаралар мавжуд. Аммо одамлар шунчалик ўжар эдики, улар йўллар, туннеллар ва магистраллар қуришди. Уларнинг аксарияти узоқ жойларни цивилизация билан боғлайдиган асосий “магистрал”га айланди, аммо уларнинг барчаси ҳам хавфсиз эмас. Юз бериши мумкин бўлган хавфларга қарамасдан одамзот ушбу йўллардан фойдаланишни тўхтатгани йўқ.

1. Хитойнинг Хуашан тоғидаги “йўлакча”

Хитойдаги Хуашан тоғи даоцизм тарафдорлари учун муқаддас жой. Шунингдек, бу мамлакат Ўрта Подшолик даврининг энг машҳур ва хавфли диққатга сазовор жойларидан биридир.

Тоғнинг тепасида чой ичиш ва медитация қилиш мумкин бўлган ибодатхона бор. Аммо у ерга етиб бориш учун Хуашан тоғидаги 100 метр узунликдаги йўлни босиб ўтиш керак. Шунчаки умумий кенглиги 30 сантиметр бўлган ва 2000 метр баландликдаги тахталар бўйлаб юришни тасаввур қилиб кўринг.

Бунинг учун сайёҳларга хавфсиз арқон талаб қилинади, аммо бу эҳтиёт чораларига қарамай, вақти-вақти билан тоғда ҳалок бўлганлар бор. Ушбу хавфли йўл юзлаб адреналин изловчиларнинг эскирган пиёда кўприкда мунтазам равишда тўпланишига тўсқинлик қилмайди.

2. Перудаги Мачу-Пикчудан Хуайна-Пикчугача бўлган инклар зинапояси

Мачу-Пикчу харобалари Жанубий Америкадаги энг диққатга сазовор жойлардан бири ҳисобланади. Уларга бориш жуда осон ва сайёҳлар билан гавжум эмас. Аммо қадимий шаҳар ортида утиб бориш анча машаққатли маскан – Ҳуайна-Пикчу харобалари ётибди. У ердан қадимий вайронага айланган қалъанинг чинакам ажойиб манзараси очилади.

Бир шаҳардан иккинчи шаҳарга бориш учун 500 йил аввал қурилган 183 метрли эскирган зинапоядан фойдаланиш керак бўлади. Бунда йўлнинг денгиз сатҳидан 2720 метр баландликда жойлашганини ҳам инобатга олиш керак бўлади. Бир томондан нам тош девор, иккинчи томондан чуқурлиги икки ярим километрдан паст бўлган қоя мавжуд. Яна бир жиҳат: суғурта ва ҳимоя таъминланмаган.

Бу зинапояда кўп одамлар ҳалок бўлган. Масалан, 1997 йилда америкалик сайёҳ шу ердан йиқилиб, ҳалокатга учради. 2004 йилда бошқа бир россиялик сайёҳни чақмоқ урган. 2013 йилда германиялик сайёҳ тош қулаши натижасида вафот этди ва ўша йили яна учта инсон юрак хуружидан вафот этган. Яъни, бу зинапоядан фойдалнишнинг ўзида одамлар ҳалок бўлиши мумкин.

3. Жанубий Африкадаги “Аждаҳо” тоғлари бўйлаб маршрут

Ушбу йўлак Жанубий Африкадаги “Натал” миллий боғида жойлашган. Унинг узунлиги 240 километрни ташкил этади ва у бўйлаб саёҳат 10 кундан икки ҳафтагача давом этади.

5 самых опасных туристических маршрутов в мире

“Аждаҳо” тоғлари этагига бориш учун арқонли зинапояларга қояорқали чиқиш керак бўлади. Кейин тошлоқ чўллардан, қалин майсалар ўсган ён бағирлардан, минг метр баландликдаги қаттиқ шохлар орасидан ўтиш талаб этилади. Бу ерда ҳаракатланиш катта қийинчиликларга тўла. Ҳеч қандай белгилар, кўринадиган излар йўқ – йўқолиш осон.

Вазиятнинг кескинлигини бу ерда кўп учрайдиган ёввойи ҳайвонлар янада оширади. Айниқса, инсонларни ҳар қандай ҳолатда оёқ ости қиладиган ёввойи каркидонлар, ёввойи ҳайвонлар, вақти-вақти билан қоплонлар ва заҳарли илонлар учрашини ҳам инобатга олиш керак.

Табиийки, вақти-вақти билан бу жойларда сайёҳлар йўқолиб қолади.

4. Испанияда жойлашган “Эль-Чорро” дарасидаги қироллик йўли

Қироллик йўли – Испаниядаги Чорро ва Гаитанехо шаршаралари ўртасида жойлашган қояларга қадалган темир йўллар ва таёқлардан иборат иншоот. У 1905 йилда ишчилар томонидан “Конде дел Гуадалорс” гидротехник тўғонининг қурилиш майдончасига киришини осонлаштириш учун қурилган.

Қурилиш тугагандан сўнг, Альфонсо XIII тўғоннинг очилиш маросимига кетаётиб, ушбу йўл бўйлаб юрган. Бу воқеа шарафига бу жой “Эль Cаминито дел Рей” – “Қирол йўли” деб номланди. Ўшандан бери, қарийб юз йил давомида ҳар хил экстремал одамлар ва асабларини синаб кўришни яхши кўрадиганлар бу кўприк бўйлаб улкан каньон, мовий дарёлар ва пастдаги ям-яшил гўзал водийлар манзарасидан завқланиш учун юришади.

Сўқмоқ реконструкция қилиниб, тўр панжараси, тутқичлар ва ташриф буюрувчилар учун хавфсизлик карабиналари ўрнатилганига қарамай, сайёҳлар вақти-вақти билан бу ерда ҳалок бўлишади. Қурбонлар хотирасига, йўлнинг бошида уларнинг исмлари ёзилган мармар лавҳа ўрнатилган бўлиб, у эҳтиёткор бўлмаган инсонлар учун ўзига хос огоҳлантириш бўлиб хизмат қилади.

5. АҚШдаги “Каньонленд” миллий боғидаги лабиринт

Номидан кўриниб турибдики, боғда кўплаб каньонлар мавжуд. Энг узоқ нуқтада улар лабиринт, деб аталадиган тузилишда тўпланади.

5 самых опасных туристических маршрутов в мире

Ҳар йили паркка бор-йўғи 2000 га яқин сайёҳ ташриф буюради, чунки бу ерга шунчаки бориш жуда қийин. Бунинг учун, аввало, кўплаб қоялар ва жарликлар кесиб ўтган “Каньонленд”нинг қурғоқчил тик ён бағирларини енгиб ўтиш керак бўлади.

Лабиринт – сиз осонгина йўқолишингиз мумкин бўлган қоялардаги тор ёриқлар, ғорлар ва ўтиш жойлари тизими. Парк ходимлари ва қутқарувчилар мунтазам равишда йўқолган сайёҳларни у ердан олиб чиқишлари керак. Агар улар ўз вақтида топилмаса, кундузи иссиқ ва ташналикдан ёки кечаси совуқдан нобуд бўлишлари мумкин.


Қизиқарли


														
														2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

Бу ҳақда Knight Frank компаниясининг йиллик Wealth Report ҳисоботида келтирилди.
12:45 / 08.03.2025

														
														ЎША ТУН…

ЎША ТУН…

Воқеий ҳикояЎша куни қўшни болалар билан қора кечгача ўйнадик.
16:27 / 03.02.2025

														
														Медуза ниқоби: Ситсилияда 2000 йилдан ошиқ ноодатий артефакт топилди

Медуза ниқоби: Ситсилияда 2000 йилдан ошиқ ноодатий артефакт топилди

Италиялик археологлар Ситсилия жанубидаги Агригенто провинциясидаги замонавий Ликата яқинида жойлашган қадимий Финзиаде шаҳр…
11:14 / 27.01.2025

														
														Илм-фан “оталари”

Илм-фан “оталари”

Илм-фан оталари тарих китобларидаги шунчаки номлар эмас. Улар ғоялари билан инсоният цивилизациясига ҳисса қўшган одамлардир…
12:11 / 15.01.2025

														
														Гендер тестлари можароси билан танилган Iman Ҳалиф Гооглеъда энг кўп қидирилган спортчи бўлди

Гендер тестлари можароси билан танилган Iman Ҳалиф Гооглеъда энг кўп қидирилган спортчи бўлди

Google қидирув тизими орқали 2024 йилда энг кўп изланган мавзуларни сарҳисоб қилди ва қидирувларни йўналишлар бўйича ажратиб…
11:22 / 12.12.2024

														
														Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

2025 йил апрель ойида Осака шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўргазмасида инсонлар фойдаланиши учун мўлжалланган кир ювиш м…
14:41 / 23.11.2024

														
														2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

“Йилнинг энг яхши пишлоғи” номли анъанавий халқаро танлов Португалиянинг Визеу шаҳрида ўтказилди.
10:26 / 20.11.2024

														
														“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

Henry Aldridge and Son аукцион уйининг хабар беришича, “Титаник”нинг 700 дан ортиқ йўловчисини қутқарган “Карпатия” кемаси к…
10:22 / 18.11.2024

														
														Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

CBS News нашрининг хабар беришича, шаҳзода Садриддин Оғахон III нинг Cartier брошидан зумрадлари кимошди савдосида сотилди.
09:34 / 16.11.2024

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда микроавтобус ёниб кетди

Тошкентда микроавтобус ёниб кетди

Бу ҳақда пойтахт ФВБ хабар берди.
22:23 / 06.09.2025
Буюк Британия Бош вазири ўринбосари солиқ тўлиқ тўламаганлиги учун истеъфога чиқди

Буюк Британия Бош вазири ўринбосари солиқ тўлиқ тўламаганлиги учун истеъфога чиқди

“Анжела Рейнер кўчмас мулк хариди пайтида солиқни кам тўлаш билан боғлиқ можародан сўнг барча лавозимларидан истеъфога чиқиш…
19:43 / 06.09.2025
Ўзбекистонликлар бугун тўлиқ Ой тутилиши ҳодисасига гувоҳ бўлади

Ўзбекистонликлар бугун тўлиқ Ой тутилиши ҳодисасига гувоҳ бўлади

Бугун, 7 сентябрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида тўлиқ Ой тутилишини кузатиш мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон фанлар акаде…
16:57 / 07.09.2025
Энди Ўзбекистонда исмни машинага рақам сифатида қўйиш мумкин бўлади

Энди Ўзбекистонда исмни машинага рақам сифатида қўйиш мумкин бўлади

Масалан, йўлларда ҳаракатланаётган “КОМИЛ”, “ЭРГАШ”, “ЗАФАР” ёки “ҚАРШИ” деб ёзилган машиналарни кўриш мумкин.
14:49 / 06.09.2025
Ўзбекистонда август ойида 86,5 миллиард сўмлик “свет” ва газ ўмарилди

Ўзбекистонда август ойида 86,5 миллиард сўмлик “свет” ва газ ўмарилди

Қоидабузарларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим э…
14:28 / 06.09.2025
Бугун водийда газ “заправка”лар фаолияти тикланади

Бугун водийда газ “заправка”лар фаолияти тикланади

Фарғона водийси истеъмолчиларини табиий газ билан таъминловчи “Оҳангарон–Пунгон” магистраль газ қувурининг тоғли ҳудудидан ў…
18:35 / 06.09.2025
Исроил 2023 йилдан бери 19 минг фаластинликни ҳибсга олди

Исроил 2023 йилдан бери 19 минг фаластинликни ҳибсга олди

Исроилнинг сўнгги 24 соат ичида Ғазога уюштирган ҳужумлари натижасида 69 фаластинлик ҳалок бўлган.
12:22 / 06.09.2025
Ангренда бир нечта автомобиль иштирокида йирик “авария” содир бўлди

Ангренда бир нечта автомобиль иштирокида йирик “авария” содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳодиса нефть ортилган махсус юк машинаси ва цемент ортилган юк машинаси, шунингдек…
15:12 / 07.09.2025
АҚШдаги Hyundai заводида ўтказилган рейдда 300 дан ортиқ Жанубий Корея фуқаролари қўлга олинди

АҚШдаги Hyundai заводида ўтказилган рейдда 300 дан ортиқ Жанубий Корея фуқаролари қўлга олинди

Бу ҳақда Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
10:48 / 07.09.2025
7 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

7 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

7 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсад…
19:12 / 06.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!