Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди АҚШ билан зиддият туфайли Ню-Ёркдаги БМТ бош ассамблеясининг навбатдаги сессиясини ўтказиб юборади.
Бу ҳақда Ҳиндистон матбуоти расман хабар бермоқда.
Ҳиндистон томонидан йиғилишда мамлакат ташқи ишлар вазири иштирок этади.
Август ойи бошида Доналд Трамп Ҳиндистон Россия нефтини қайта сотгани сабабли мамлакат товарларига қўшимча 25 фоизли бож жорий қилган эди. Шундан сўнг, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар анча совуқлашган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!