$
12578.21 UZS
-79.98
160.31 UZS
-1.13
14633.49 UZS
-38.62
41° Кечаси 26°

Президент 100 кишини “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлади

10:26 / 20.08.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Фаол тадбиркор кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Қайд этилишича, “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш, инновациялар жорий қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, маҳсулот ва хизматларни экспорт қилиш, етук мутахассислар тайёрлаш ҳамда бизнесдаги муваффақиятлари ва ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган тадбиркорлар тақдирланади.

Шунингдек, “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони ҳар йили 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, вазирлик, идора ва жамоат бирлашмаларининг республика органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек, бунга вакил қилинган бошқа шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилади.

100 нафар тадбиркор “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди

“Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар ҳақида ҳар йили “Йилнинг илғор тадбиркорлари” китоби чоп этиб борилади.

Шунингдек, Президент фармойиши билан мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, инновацияларни жорий этиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, етук мутахассисларни тайёрлашда алоҳида ибрат кўрсатаётган қуйидаги тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди:

  1. Бахбергенов Болатбек Уринбасарович – Қорақалпоғистон Республикасидаги “Arz universal servis” МЧЖ раҳбари;

     2 .Бекжанова Амина Каримбаевна – Қорақалпоғистон Республикасидаги “Muinak tour” МЧЖ раҳбари;

  1. Исақбаев Икром Махмудович –Қорақалпоғистон Республикасидаги “Golden pride Khudjeyli” МЧЖ раҳбари;
  2. Кучкаров Кодамбой Собирович –Қорақалпоғистон Республикасидаги “Ustyurt sodium sulfate” МЧЖ раҳбари;
  3. Панаев Бахтияр Бердимуратович –Қорақалпоғистон Республикасидаги “Uy-Jay Qurilis” МЧЖ раҳбари;
  4. Шакиров Жамшид Абдугаппарович –Қорақалпоғистон Республикасидаги “Kanteks invest” МЧЖ таъсисчиси
  5. Абдувосипов Муслимбек Улуғбек ўғли –Андижон вилоятидаги “Oliy standart tex” МЧЖ раҳбари;
  6. Абдуллаев Хамдамбек Абдувойид ўғли –Андижон вилоятидаги “Asaka tekstil” МЧЖ раҳбари;
  7. Қодиров Ботиржон Мухаммадқодир ўғли – Андижон вилоятидаги “Sayyora favvorasi” МЧЖ раҳбари;
  8. Тўлқинов Бахтиёржон Акмалжон ўғли –Андижон вилоятидаги “Nil-granit” МЧЖ раҳбари;
  9. Шахабалиев Азизбек Дилмурад ўғли –Андижон вилоятидаги “Skorton tekstil” МЧЖ раҳбари;
  10. Шодмоналиева Мухайё Баходировна –Андижон вилоятидаги “Liderlar maktabi” НТМ раҳбари;
  11. Абдуллаев Сайдулла Файзуллаевич –Бухоро вилоятидаги “Vobkent tola klaster” МЧЖ раҳбари;
  12. Бобожонов Дилшод Махмудович – Бухоро вилоятидаги “Buxoro zarhal teks” МЧЖ раҳбари;
  13. Журабаев Оматжон Маматкасимович –Бухоро вилоятидаги “WBM Romitex” МЧЖ раҳбари;
  14. Жўраева Нозигул Буроновна – Бухоро вилоятидаги “Oqqosh-boʻron” фермер хўжалиги бошлиғи
  15. Рашидов Насриддин Муродович – Бухоро вилоятидаги “Aholitrans” МЧЖ раҳбари;
  16. Хамроев Бешим Курбонович –Бухоро вилоятидаги “Buxara varnet” МЧЖ раҳбари;
  17. Алиқулов Фаррух Раҳмон ўғли –Жиззах вилоятидаги “Newland” МЧЖ раҳбари;
  18. Маматкулова Хосият Юсуповна –Жиззах вилоятидаги “Ostex Jizzakh” МЧЖ раҳбари;
  19. Маматқулов Бекзод Акмалович –Жиззах вилоятидаги “BMB trade group” МЧЖ таъсисчиси;
  20. Набиханов Фозилхон Амилханович – Жиззах вилоятидаги “Master bilding products” МЧЖ раҳбари;
  21. Турсунов Сардоржон Юсуф ўғли –Жиззах вилоятидаги “Basalt and composite group” МЧЖ раҳбари;
  22. Яо Бингжун –Жиззах вилоятидаги “Huaxin cement Jizzakh” хорижий корхонаси раҳбари;
  23. Алламурадов Ибодулла Холмуминович –Қашқадарё вилоятидаги “Qamashi tekstil” МЧЖ раҳбари;
  24. Асланова Рухсора Олим қизи –Қашқадарё вилоятидаги “Dil Arx” МЧЖ раҳбари;
  25. Каримов Нурбек Каримович – Қашқадарё вилоятидаги “Sunny land export” МЧЖ раҳбари;
  26. Саломова Наргиза  Турдимуродовна –Қашқадарё вилоятидаги “Sitora imkon plyus” НТМ раҳбари;
  27. Туранов Абдурасул Ашурович –Қашқадарё вилоятидаги “Dormers Co Ltd” МЧЖ раҳбари;
  28. Шарахмедов Шокарим Шарасулович –Қашқадарё вилоятидаги “Shahrisabz textile” МЧЖ раҳбари;
  29. Джумаев Шерзод Шониязович –Навоий вилоятидаги “Navbahor tekstil” МЧЖ раҳбари;
  30. Менги Сефа –Навоий вилоятидаги “Mengi tekstil group” МЧЖ раҳбари;
  31. Намазов Шамсиддин Курбанович – Навоий вилоятидаги “Navoiy milling” МЧЖ раҳбари;
  32. Саломова Зилола Рустамовна –Навоий вилоятидаги “Favorit lyuks servis” МЧЖ раҳбари;
  33. Ўразов Умиджон Абдижамилович –Навоий вилоятидаги “Karmana asl don” МЧЖ раҳбари;
  34. Холиков Журабек Истамович – Навоий вилоятидаги “Tinchlik investmend group” уюшмаси раҳбари;
  35. Абдуллаев Кудрат Косимжанович – Наманган вилоятидаги “Namangan–Istiqlol bogʻi” МЧЖ раҳбари;
  36. Абдулхаев Анвар Абдумаликович –Наманган вилоятидаги “Barkas–teks” МЧЖ раҳбари;
  37. Абдураимов Жохонгир Эркинжон ўғли –Наманган вилоятидаги “Fujoze teks” МЧЖ раҳбари;
  38. Акбаров Носир Юнусханович –Наманган вилоятидаги “Namangan toʻqimachi” МЧЖ раҳбари;
  39. Гюмюш Махфуза Маликжоновна –Наманган вилоятидаги “Runamtex” МЧЖ раҳбари;
  40. Тожимирзаева Гулбахор Баходир қизи –Наманган вилоятидаги “Tai Chang special steel” МЧЖ бошқарувчиси;
  41. Болтаев Одилжон Олимжонович – Самарқанд вилоятидаги “Azia metall prof” МЧЖ раҳбари;
  42. Кучкарова Гулбека Алламуратовна –Самарқанд вилоятидаги “Beka Charos” хусусий корхонаси раҳбари;
  43. Ниязова Марям Кадировна –Самарқанд вилоятидаги “Kumush tola” хусусий корхонаси раҳбари;
  44. Омонова Нилуфар Жўрабек қизи – Самарқанд вилоятидаги “Grand capital developments” МЧЖ раҳбари;
  45. Ураков Хайдар Мухамадиевич –Самарқанд вилоятидаги “Navobod naslli parranda” фермер хўжалиги бошлиғи;
  46. Хамдамов Шухрат Содикович –Самарқанд вилоятидаги “Sam Rafoat tekstil” МЧЖ раҳбари;
  47. Шарипов Шавкат Уктамович –Самарқанд вилоятидаги “Sharq sanoat” концерни раҳбари;
  48. Дарбишев Жавлонбек Абдухаликович –Сирдарё вилоятидаги “Guliston gold yarn”  МЧЖ раҳбари;
  49. Комилов Шукуруллохон Вохидович –Сирдарё вилоятидаги “Boyovut techno cluster” МЧЖ раҳбари;
  50. Норматов Мухиддин Эркинович –Сирдарё вилоятидаги “Sirdaryo mega luks”  МЧЖ раҳбари;
  51. Носир Сайид Заҳириддин Самидин ўғли –Сирдарё вилоятидаги “Elegant fiber textile” МЧЖ раҳбари;
  52. Обидова Ҳилола Илҳомжон қизи – Сирдарё вилоятидаги “Beton sanoat” МЧЖ раҳбари;
  53. Сайдазимов Дилшод Рабимович –Сирдарё вилоятидаги “Shoxrux Demirbek” МЧЖ раҳбари;
  54. Шафиқ Алеми –Сирдарё вилоятидаги “Yangiyer flour trading” МЧЖ раҳбари;
  55. Азизова Мафтуна Рахматулло қизи – Сурхондарё вилоятидаги “Asilaxon terma gilamlari” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари;
  56. Маликов Шавкат Ибодуллаевич –Сурхондарё вилоятидаги “Black plast”  хусусий корхонаси раҳбари;
  57. Панжиев Хасан Хушбақович –Сурхондарё вилоятидаги “Alpomish servis invest” хусусий корхонаси раҳбари;
  58. Пардаев Жамшид Музаффарович –Сурхондарё вилоятидаги “Termiz golden city” МЧЖ раҳбари;
  59. Худаяров Анвар Турдимуратович – Сурхондарё вилоятидаги “Doʻstlik cooperation” МЧЖ раҳбари;
  60. Шарафутдинова Ойдин Химайтдиновна – Сурхондарё вилоятидаги “Asson-Termiz”  хусусий корхонаси раҳбари;
  61. Шаякубов Зиёдулла Нуриллаевич –Сурхондарё вилоятидаги “Passion work” МЧЖ раҳбари;
  62. Алимов Азиз Тоирджанович –Тошкент вилоятидаги “Yuqorichirchiq energy system” МЧЖ раҳбари;
  63. Ахмеджанова Дилбар Шарифжановна –Тошкент вилоятидаги “Agro city” МЧЖ раҳбари;
  64. Вахидов Исломбек Нуруллаевич –Тошкент вилоятидаги "Li da metal technology" МЧЖ раҳбари;
  65. Рахманова Умида Адиловна –Тошкент вилоятидаги “Miss lighting” МЧЖ раҳбари;
  66. Текенов Канат ТунгатаровичТошкент вилоятидаги “Enter steel” МЧЖ раҳбари;
  67. Тухтаниязов Ботиржон Мухтарович –Тошкент вилоятидаги “Toʻxtaniyoz-ota” фермер хўжалиги бошлиғи;
  68. Эргашева Сайёра Ташпулатовна –Тошкент вилоятидаги “Tashpulat stroy invest” МЧЖ раҳбари;
  69. Аъзамов Хумоюн Азизжон ўғли –Фарғона вилоятидаги “Bolajon orzusi” МЧЖ раҳбари;
  70. Булатов Фарход Гайратович –Фарғона вилоятидаги “Musavartex” МЧЖ раҳбари;
  71. Вохидов Икромжон Абдумажидович – Фарғона вилоятидаги “BS textile Fargona” МЧЖ раҳбари;
  72. Ғаниева Шахноза Маъмировна –Фарғона вилоятидаги “Farg’ona ibratli begim” МЧЖ раҳбари;
  73. Илясов Фахриддин Фаёзович –Фарғона вилоятидаги “Ilyasov” МЧЖ раҳбари;
  74. Меликўзиев Хуршиджон Абдилмаликович – Фарғона вилоятидаги “Lux yan tex” МЧЖ раҳбари;
  75. Мирзаева Садоқат Алишеровна –Фарғона вилоятидаги “Art house sadosh” МЧЖ раҳбари;
  76. Парпиев Махмуджон Мураджанович –Фарғона вилоятидаги “Havvo group” МЧЖ раҳбари;
  77. Ақмуратов Эркинбой Юлдашевич –Хоразм вилоятидаги “Yangi Bozor textile agro cluster” МЧЖ раҳбари;
  78. Аминов Давлатбой Хажиевич –Хоразм вилоятидаги “Red star oxus” МЧЖ раҳбари;
  79. Зокиров Оббосбек Шавкатбек ўғли –Хоразм вилоятидаги “Xorazm shisha idishlari” МЧЖ раҳбари;
  80. Машарипова Манзура Каримовна – Хоразм вилоятидаги “Gurlan eksport” МЧЖ раҳбари;
  81. Османов Элдор Абдулхакович –Хоразм вилоятидаги “Gurlan global teks” МЧЖ раҳбари;
  82. Юлдошев Усмонбек Умарбек ўғли –Хоразм вилоятидаги “Glass Pro” МЧЖ раҳбари;
  83. Абдуллаев Рахматжон Ахмадович – Тошкент шаҳридаги “Almerro group” МЧЖ раҳбари;
  84. Акбаров Нодир Иркинович –Тошкент шаҳридаги “Aluminium Systems”  МЧЖ раҳбари;
  85. Акрамова Мухлисахон Мансуровна –Тошкент шаҳридаги “Oʻzimizniki” МЧЖ раҳбари;
  86. Ахадов Сарвар Саиджахонович – Тошкент шаҳридаги “Texnopark” МЧЖ раҳбари;
  87. Гуламов Комрон Абдузахид ўғли –Тошкент шаҳридаги “Akfa engineering and management” МЧЖ раҳбари;
  88. Дениз Махир –Тошкент шаҳридаги “Zelal textile” МЧЖ раҳбари;
  89. Насридинова Шохида Тауфиковна –Тошкент шаҳридаги “Milk foods trade” МЧЖ раҳбари;
  90. Неъматов Миразиз Мирали ўғли – Тошкент шаҳридаги “Tanlanganlar” МЧЖ раҳбари;
  91. Рашидов Меҳрож Хуршед ўғли –Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази” ННТ раҳбари;
  92. Руземухамедов Нурулла Суннатуллаевич – Тошкент шаҳридаги “N’medov” компаниялар гуруҳи асосчиси
  93. Умирзаков Шаҳзод Бахтиёр ўғли –Тошкент шаҳридаги “Tassvision” МЧЖ раҳбари;
  94. Ходжиматов Бахтияр Вахидович – Тошкент шаҳридаги “Corrida food” оилавий корхонаси раҳбари;
  95. Хафизов Лутфулла Джаруллаевич – Тошкент шаҳридаги “Rangli boʻyoq” МЧЖ раҳбари;
  96. Хашимов Фурқат Шавкатович –Тошкент шаҳридаги “New life medical” МЧЖ раҳбари;
  97. Шокиров Фарход Мансур ўғли – Тошкент шаҳридаги “Qurilish industriya hajmli uy-joy” МЧЖ раҳбари;
  98. Эргашев Акмал Илхомжон ўғли –Тошкент шаҳридаги “Mega logistics service” МЧЖ раҳбари.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

 


Бу ҳам қизиқ

Москва шаҳар ҳокими: “Пойтахтга учирилган яна бир ҳарбий дрон уриб туширилди”

Москва шаҳар ҳокими: “Пойтахтга учирилган яна бир ҳарбий дрон уриб туширилди”

Сергей Собяниннинг айтишича, ҳаво мудофаа тизими ўз вақтида бу ҳужумни бартараф эта олган
21:33 / 20.07.2025
Тошкентда перекис водород сизиб чиқиши аниқланди

Тошкентда перекис водород сизиб чиқиши аниқланди

Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
09:25 / 21.07.2025
Россия божхона хизмати томонидан катта миқдордаги кокаин контрабандаси фош этилди

Россия божхона хизмати томонидан катта миқдордаги кокаин контрабандаси фош этилди

Бу борада уларга номи ошкор этилмаган “хорижлик ҳамкасблар” ёрдам берган
19:56 / 19.07.2025
Александр Усик мутлақ жаҳон чемпиони бўлди

Александр Усик мутлақ жаҳон чемпиони бўлди

Лондон шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.
09:05 / 20.07.2025
Ўқишни кўчириш учун пул тўланиши ростми?

Ўқишни кўчириш учун пул тўланиши ростми?

Хушнуд Худойбердиев бу борадаги фикрларини билдирди
23:12 / 19.07.2025
Исроил яна гуманитар ёрдам ҳудудига бораётган ғазоликларни ўққа тутди

Исроил яна гуманитар ёрдам ҳудудига бораётган ғазоликларни ўққа тутди

Қурбонлар сони камида 36 та эканлиги айтилмоқда.
17:22 / 20.07.2025
Бухоро шаҳрида янги йўналишда автобус қатнови йўлга қўйилди

Бухоро шаҳрида янги йўналишда автобус қатнови йўлга қўйилди

Автобусларнинг оралиқ интервал вақти ҳам анча қулай қилиб белгиланган
20:02 / 19.07.2025
Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги янги маданият элчиси тайинланди

Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги янги маданият элчиси тайинланди

Ушбу лавозимга асл келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган инсон тайинланди
19:46 / 20.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!