$
12586.41 UZS
54.63
160.42 UZS
0.6
14758.82 UZS
220.7
33° Кечаси 21°

Президент матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади

09:57 / 27.06.2025

Аввало, Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган матбуотида, телерадиоканаллар, интернет нашрлари, нашриёт ва матбаа корхоналарида, ахборот хизматлари ва платформаларида ўз бурчини сидқидилдан адо этиб келаётган сиз, ҳурматли журналистлар, муҳтарам фахрийларни, барча ижодий ва техник ходимларни бугунги касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Глобал ижтимоий-сиёсий жараёнлар беқиёс шиддат билан ўзгараётган ҳозирги ўта мураккаб ва нотинч дунёда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва таъсири ҳар қачонгидан ҳам кучли аҳамият касб этаётганини ҳаммамиз сезиб-англаб турибмиз.

Шу маънода, бепоён медиаоламда холис ва ҳаққоний ахборот тарқатиш билан бирга, миллий манфаатларимизни қатъий ҳимоя қиладиган журналист аҳлининг машаққатли меҳнатини муқаддас сарҳадларимизда сергак турган Ватан посбонларининг жасоратига қиёсласак, ўйлайманки, ўринли бўлади.

Ушбу қутлуғ айёмда мамлакатимизда амалга оширилаётган тарихий ишларга ўз истеъдоди, профессионал маҳорати билан муносиб ҳисса қўшиб келаётган оммавий ахборот воситаларининг барча ходимларига халқимиз номидан юксак ҳурмат ва эзгу тилаклар изҳор этиш мен учун катта шарафдир.

Азиз дўстлар!

Атоқли жадид бобомиз Ҳожи Муин айтганидек, “Матбуот тарихи – Уйғониш даври тарихининг бир бўлагидир”.

Биз кейинги йилларда, улуғ аждодларимиз бошлаб берган ибратли анъаналарни давом эттириб, демократик жамиятнинг муҳим шарти ва тамойили бўлган оммавий ахборот воситаларини изчил ривожлантиришга устувор эътибор қаратмоқдамиз.

Ана шундай ёндашув туфайли медиа маконимизга илғор лойиҳа ва технологиялар, янгича мулкий муносабатлар жадал кириб келмоқда. Республикамизда фаолият кўрсатаётган 2 минг 400 га яқин оммавий ахборот воситаларининг 65 фоизи нодавлат сектор ҳиссасига тўғри келаётгани, хусусий нашрлар, телерадиоканаллар, интернет ресурслари тобора ортиб, улардан фойдаланувчилар сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионга етгани, ахборот контентларини яратувчилар сафи кенгайиб бораётгани, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимизнинг медиа соҳасидаги салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.

Айниқса, миллий медиаконтентни ривожлантириш йўлида ёш ижодкорлар, мустақил студия ва продюсерлик марказлари фаолияти қўллаб-қувватланаётгани виртуал маконда юксак сифатли, рақобатбардош лойиҳалар пайдо бўлиши учун замин яратмоқда.

Мамлакатимизда фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини, матбуот ва сўз эркинлигининг қонуний ижросини таъминлаш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Биз келажагимиз эгалари бўлган фарзандларимизни баркамол этиб тарбиялаш билан бирга, уларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилишга ҳам алоҳида эътибор бермоқдамиз. Бу борада 2030 йилгача болалар учун мўлжалланган миллий контентлар, жумладан, нашр маҳсулотлари фойда солиғидан озод қилиниб, ижтимоий солиқ 1 фоиз миқдорида белгилангани, қўшилган қиймат солиғини қайтариш тартиби жорий этилгани муҳим қадам бўлди.

Ана шу ўзгаришларнинг давоми сифатида яқинда Болалар контентини ривожлантириш марказини ташкил этдик. Ушбу марказ ёш авлодимизни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларни эзгулик ва маърифатга ошно этиш бўйича амалий ҳаракатларни бошлаб юборгани албатта эътиборлидир.

Бу ҳақда гапирганда, онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганини ҳам қайд этиш лозим.

Ҳозирги вақтда сунъий интеллект технологияларининг шиддат билан ривожланаётгани журналистика учун катта имкониятлар очиш билан бирга, бу борадаги ишларимизни замон талабларига мос ҳолда йўлга қўйишни талаб этмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ўз касбини, она тили билан бирга хорижий тилларни, IT технологияларини пухта эгаллаган, жонкуяр ва ватанпарвар янги журналистлар авлоди етишиб келаётгани барчамизни хурсанд қилади.

Айни вақтда оммавий ахборот воситаларида холислик ва қонун устуворлигини таъминлаш, профессионал билим ва маҳоратни ошириб бориш, ахборот тарқатишнинг замонавий усулларини ўзлаштириш, аҳоли ўртасида ахборот, баҳс ва мулоқот маданиятини шакллаштириш, жамиятимиздаги турли иллатлар, коррупция балосига қарши курашиш каби долзарб вазифалар бўйича ҳали кўп иш қилишимиз зарур.

Қадрли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Мамлакатимиз журналистлари ва ижодий жамоалари томонидан билдирилган таклифларни инобатга олиб, бу йил “Олтин қалам” миллий мукофоти биринчи марта 27 июнда – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунида топширилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун сизларнинг иштирокингизда тантанали равишда тақдирланадиган барча танлов ғолибларини ва юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган соҳа ходимларини чин қалбимдан самимий табриклайман.

Сизларнинг ҳар бирингиз келгусида ўз тажриба ва маҳорат мактабингизни яратиб, миллий журналистикамиз равнақига янада катта ҳисса қўшасизлар, деб ишонаман.

Ҳеч шубҳасиз, оммавий ахборот воситалари ходимларининг машаққатли меҳнатини қадрлаш, ижодий жамоаларни қўллаб-қувватлаш, соҳанинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш бундан буён ҳам Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб қолади.

Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор чин дилдан табриклаб, қалбимдаги энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Доимо соғ-омон бўлинг, масъулиятли ва шарафли меҳнатингиздан барака топинг, азизлар!



														
														Президент матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади

Президент матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади

“Ҳозирги вақтда сунъий интеллект технологияларининг шиддат билан ривожланаётгани журналистика учун катта имкониятлар очиш би…
09:57 / 27.06.2025

														
														27 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

27 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
16:01 / 26.06.2025

														
														“Kia Go!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

“Kia Go!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

2025 йил 22 июнь куни шаҳар ташқарисида жойлашган Green Hills Resort комплекси Kia Sonet эгалари учун ҳақиқий тортишиш нуқта…
14:30 / 26.06.2025

														
														Тошкент Шимолий вокзали яқинидаги туннелда Gentra ёниб кетди

Тошкент Шимолий вокзали яқинидаги туннелда Gentra ёниб кетди

Ёнғин оқибатида жабрланганлар бўлмаган.
12:39 / 26.06.2025

														
														Ўзбекистонда бакалавриатга ўқишга кириш учун рўйхатга олиш якунланди

Ўзбекистонда бакалавриатга ўқишга кириш учун рўйхатга олиш якунланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотларига кўра, айни вақтда Ўзбекистонда жами 201 та олийгоҳ фаолият юритмоқ…
12:14 / 26.06.2025

														
														Фарғонада хорижга ишга юборишни ваъда қилиб, 10 500 доллар олган МЧЖ раҳбари ушланди

Фарғонада хорижга ишга юборишни ваъда қилиб, 10 500 доллар олган МЧЖ раҳбари ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмо…
11:55 / 26.06.2025

														
														Ўзбекистонда қидирувда бўлган 12 киши БААда ушланди

Ўзбекистонда қидирувда бўлган 12 киши БААда ушланди

“Бу шахслар мамлакат суд органлари олдида жавоб бериш ва муносиб жазо олиш учун топширилади”, – дейилади хабарда.
10:11 / 26.06.2025

														
														Самарқандда шина дўкони ёниб кетди

Самарқандда шина дўкони ёниб кетди

Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:10 да воқеа жойига бориб, ёнғин 15:21 да ўраб олинга…
15:54 / 25.06.2025

														
														26 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

26 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тез…
14:41 / 25.06.2025

														
														Мирзиёевнинг Мўғулистон давлат ташрифи якунига етди

Мирзиёевнинг Мўғулистон давлат ташрифи якунига етди

Ўзбекистон етакчисининг Мўғулистонга илк ташрифи икки томонлама муносабатларда янги босқични бошлаб берди ва кўп қиррали ҳам…
14:19 / 25.06.2025

Бу ҳам қизиқ

Нетаняху Эрон билан оташкесим кучга кирганини тасдиқлади

Нетаняху Эрон билан оташкесим кучга кирганини тасдиқлади

Нетаняхунинг сўзларига кўра, операция давомида Исроил “улкан тарихий ютуқларга” эришган ва мавжуд бўлган иккита экзистенсиал…
12:31 / 24.06.2025
Ўзбекистон Барқарор ривожланиш ҳисоботи рейтингида 19 поғона кўтарилди

Ўзбекистон Барқарор ривожланиш ҳисоботи рейтингида 19 поғона кўтарилди

“Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи” халқаро ташкилоти томонидан 2025 йил учун эълон қилинган Барқарор ривожланиш ҳисоботи…
12:27 / 25.06.2025
Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди

Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди

Марказий банк банкларни санация қилиш ва тугатиш соҳасидаги ваколатли давлат органи бўлди.
09:59 / 25.06.2025
26 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

26 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тез…
14:41 / 25.06.2025
Фарғонада хорижга ишга юборишни ваъда қилиб, 10 500 доллар олган МЧЖ раҳбари ушланди

Фарғонада хорижга ишга юборишни ваъда қилиб, 10 500 доллар олган МЧЖ раҳбари ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмо…
11:55 / 26.06.2025
Тошкентда фуқаро хонадонида Нил тимсоҳини ноқонуний сақлаб келгани аниқланди

Тошкентда фуқаро хонадонида Нил тимсоҳини ноқонуний сақлаб келгани аниқланди

Ҳуқуқбузарга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 92 прим 1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб,…
09:23 / 25.06.2025
“Kia Go!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

“Kia Go!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

2025 йил 22 июнь куни шаҳар ташқарисида жойлашган Green Hills Resort комплекси Kia Sonet эгалари учун ҳақиқий тортишиш нуқта…
14:30 / 26.06.2025
Эрон ва Исроил ўртасида сулҳ кучга кирди

Эрон ва Исроил ўртасида сулҳ кучга кирди

Бу ҳақда Эроннинг Press TV телеканали хабар берди.
11:14 / 24.06.2025
Сирдарёда каналдан 59 ёшли эркакнинг жасади топилди

Сирдарёда каналдан 59 ёшли эркакнинг жасади топилди

Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.
14:55 / 24.06.2025
Ўзбекистонда 5 ойда қанча енгил автомобиль ишлаб чиқарилган?

Ўзбекистонда 5 ойда қанча енгил автомобиль ишлаб чиқарилган?

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–май ойларида турли русумдаги …
11:39 / 24.06.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!