$
12130.01 UZS
32.08
153.04 UZS
1.27
14245.48 UZS
50.98
31° Кечаси 18°

Президент паст қувватда ишлаётган корхоналарни қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

21:02 / 19.02.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни ҳудудларда иқтисодий ўсишни таъминлаш, паст қувватда ишлаётган корхоналарни қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Бу ҳақда шу йил январда макроиқтисодий барқарорлик таҳлили бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида топшириқ берилган эди. Унга мувофиқ, ҳудудларда ишга солинмаган қўшимча имкониятлар, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.

Масалан, Қашқадарё вилоятидаги Миришкор каналига қўшимча насос ва лотоклар ўрнатиш орқали Қарши туманида 600 гектар ерни ўзлаштириш мумкин. Бу кастор ловияси етиштириб, унинг мойини ишлаб чиқариш, 1 минг 400 кишининг бандлигини таъминлаш имконини беради.

Айрим саноат зоналарида инфратузилма қувватини яхшилаш зарур. Шу мақсадда жорий йилда бюджетдан 1,5 триллион сўм ажратилиши белгиланган. Бунинг натижасида мазкур зоналарнинг жозибадорлиги ошиб, корхоналар фаолияти кенгаяди ва иш ўринлари кўпаяди.

Саноат корхоналарига яқин бўш майдонларда қуёш панеллари ўрнатиб, уларга қўшимча энергия етказиб бериш ҳамда тизимдаги юкламани енгиллатиш имконияти бор.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари билан тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзлари корхоналар фаолиятига ижобий таъсир қилган. Масалан, текстил учун бўёқ импортида божхона имтиёзи қўлланилгани ҳисобига трикотаж мато, кўйлак, костюм-шим таннархи арзонлашган. Тақдимотда ушбу имтиёзлар муддатини узайтириш орқали эришилган натижаларни мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, тегишли меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Мутасаддиларга барча 208 та туман ва шаҳарнинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш, аҳоли даромадларини оширишга қаратилган лойиҳалар тайёрлаш вазифаси қўйилди.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 318,3 мингта МЧЖ фаолият юритмоқда

Ўзбекистонда 318,3 мингта МЧЖ фаолият юритмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда 405,5 мингта тижорат ташкилотла…
16:40 / 14.12.2025
Урганчда МЧЖ қарийб 3 млрд сўмлик “свет”ни ўмарди

Урганчда МЧЖ қарийб 3 млрд сўмлик “свет”ни ўмарди

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
12:40 / 16.12.2025
Ҳасанбой Дўстматов Жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси деб топилди

Ҳасанбой Дўстматов Жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси деб топилди

Халқаро бокс ассоциацияси (ИБА) томонидан ташкил этилган нуфузли мусобақада Ўзбекистон делегацияси жамоаси сафида 13 нафар б…
17:03 / 14.12.2025
Урганчда МЧЖ 6 млрд сўмлик табиий газни ўмарди

Урганчда МЧЖ 6 млрд сўмлик табиий газни ўмарди

Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 6 миллиард 33 миллион сўмлик за…
11:57 / 15.12.2025
Зеленский Трампнинг тинчлик режасини Украинага мослаб қайта кўриб чиқмоқда

Зеленский Трампнинг тинчлик режасини Украинага мослаб қайта кўриб чиқмоқда

WSJ газетасининг ёзишича, Зеленский ўз халқи ишончини йўқотмаган ҳолда Оқ уйнинг таклифига конструктив ёндашмоқчи эканини қа…
08:34 / 15.12.2025
Мессининг Ҳиндистонга ташрифи ортидан оммавий тартибсизликлар келиб чиқди

Мессининг Ҳиндистонга ташрифи ортидан оммавий тартибсизликлар келиб чиқди

Бироқ Вивекананда Ювабҳарати Salt Lake Stadium делегацияси футболчининг тижорий сафари доирасида ўтказилган тадбир пайтида о…
13:58 / 14.12.2025
Ўзбекистонда U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш бўйича президент қарори қабул қилинди

Ўзбекистонда U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш бўйича президент қарори қабул қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “2027-йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-…
16:31 / 15.12.2025
Ўзбекистон Тожикистонга ҳам электр энергияси сотяпти

Ўзбекистон Тожикистонга ҳам электр энергияси сотяпти

Тожикистон Ўзбекистондан суткасига 2 млн кВт/соатгача электр энергияси оляпти. Ўзбекистоннинг имкониятлари кенгайса етказиб …
14:39 / 16.12.2025
АҚШдаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

АҚШдаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда дастлаб GoFundMe берган хабарни Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби ҳам тасдиқлади.
09:08 / 15.12.2025
Ўшда Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди

Ўшда Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди

“Ўш шаҳрида буюк ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўчанинг очил…
14:22 / 15.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!