Қайд этилишича, айни пайтда Тожикистон Ўзбекистондан суткасига 2 млн кВт/соатгача электр энергияси оляпти. Ўзбекистоннинг имкониятлари кенгайса етказиб бериш ҳажмларини ошириш ҳам режалаштирилган.
Тожикистон Энергетика вазирлиги маълум қилишича, Қозоғистон ва Туркманистондан ҳам электр энергияси етказиб бериш бўйича энергетика вазирлари даражасида дастлабки келишувларга эришилган. Ҳозирда ушбу давлатлардан етказиб бериш билан боғлиқ техник масалаларни ҳал этиш устида ишлар олиб борилмоқда.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисми орқали — Ўзбекистон энергетика тизими орқали чиқиш имкониятига эга. Туркманистон ва Қозоғистон электр энергиясини транзит қилиш учун Ўзбекистон энергетика тизимининг ўтказиш қобилиятини инобатга олган ҳолда масалаларни келишиб олиш талаб этилади.
Вазирлик қайд этишича, ушбу масалаларни автоматик тарзда ҳал қилиш имконини берувчи Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими (BET) доирасида Тожикистон энергетика тизимининг параллел ишлаши республика шимолидаги электр линиялари минтақавий “энергия ҳалқаси”га уланганидан сўнг йўлга қўйилади.
Тожикистоннинг Марказий Осиё BETга тўлиқ қўшилиши 2026 йилнинг биринчи чорагида кутилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!