$
12955.26 UZS
-6.75
126.44 UZS
0.42
13327.08 UZS
-38.05
Кечаси

Президент Сардор Умурзоқовга махсус топшириқ берди

09:35 / 28.10.2022

“Иссиқхоналарни газ таъминотидан узиш ҳолати бўйича тадбиркорларнинг норозилигидан хабар топган Шавкат Мирзиёев зудлик билан мазкур масалани кўриб чиқиш учун Администрация раҳбари Сардор Умурзоқовга тегишли топшириқ берди”, – дейилади UzA хабарида.

Администрация раҳбари бошчилигида ўтган мажлисда иссиқхоналарни табиий газ таъминотидан огоҳлантиришсиз узиш ҳолатлари бўйича жуда кўп эътирозлар билдирилаётгани, хусусан 25 октябрь куни республиканинг турли ҳудудларидан иссиқхоналари газдан узилган тадбиркорлар норозилик билдириб, Тошкентда тўплангани бўйича тегишли масъуллар қаттиқ танқид остига олинди.

“Вазирлар Маҳкамаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасадди раҳбарларининг ушбу масала билан умуман шуғулланмагани учун, тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топмагани учун улар Президент Администрациясига келишмоқда”, – деди Сардор Умурзоқов.

Маълум бўлишича, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ 700 гектардаги 268 та иссиқхонани табиий газдан узиб қўйган. Бунинг оқибатида 70 минг тонна ҳосил, 30 миллион долларлик экспорт йўқотилиши, энг асосийси газдан узилган иссиқхоналарда банд бўлган 10 мингга яқин аҳоли ишсиз қолиши мумкин.

Шуни инобатга олиб, Энергетика вазирлигига газ таъминотидан узилган барча иссиқхоналарни 1 кун ичида газ билан қайта таъминлаш топшириғи берилди.

Шунингдек, Ҳисоб палатасига тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда мазкур ҳолат юзасидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш, агар уларнинг ҳаракатида жиноят аломатлари аниқланса, қонуний тартибда жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан топшириқ берилган.


Бу ҳам қизиқ

2028 йилда мамонтларни қайтадан дунёга келтиришмоқчи

2028 йилда мамонтларни қайтадан дунёга келтиришмоқчи

АҚШда мамонтнинг туғилиши учун абадий музликларда топилган ДНКдан фойдаланилади.
10:06 / 18.01.2025
Туркияда алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 нафарга етди

Туркияда алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 нафарга етди

2025 йилнинг 16 январь куни Туркия ҳудудида қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида яна 4 нафар Ўзбекистон фуқароси (бар…
15:15 / 17.01.2025
Хоразм вилоятида 225 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Хоразм вилоятида 225 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажми қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинди.…
18:23 / 17.01.2025
Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси бўлиб ўтади

Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси бўлиб ўтади

Ушбу тадбирга тайёргарлик доирасида Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси делегацияси ЮНЕСКОнинг Париждаг…
18:22 / 18.01.2025
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатишнинг фойдаси бўлдими?

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатишнинг фойдаси бўлдими?

Ушбу тадқиқот амалга оширилгандан сўнг ўқувчиларнинг кўрсаткичлари ошган.
15:29 / 18.01.2025
Қозоғистонда карантин эълон қилинди

Қозоғистонда карантин эълон қилинди

Бу ҳақда маҳаллий “Наша газета” нашри хабар берди.
15:05 / 17.01.2025
Суд Юн Сок Ёльни ҳибсда сақлаш муддатини узайтирди

Суд Юн Сок Ёльни ҳибсда сақлаш муддатини узайтирди

Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар бермоқда.
08:33 / 19.01.2025
Туркияда алкоголдан заҳарланиб вафот этган ўзбекистонликлар сони 17 нафарга етди

Туркияда алкоголдан заҳарланиб вафот этган ўзбекистонликлар сони 17 нафарга етди

2025 йил 17 январь куни Туркияда қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида яна 3 нафар Ўзбекистон фуқароси (барчаси э…
15:04 / 18.01.2025
19 январь куни об-ҳаво қандай бўлади?

19 январь куни об-ҳаво қандай бўлади?

Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.
23:01 / 18.01.2025
Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди

Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди

Дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш Ҳукумат …
16:57 / 18.01.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!