$
12790.43 UZS
22.17
162.60 UZS
-0.03
14486.44 UZS
86.4
32° Кечаси 18°

Прокуратура, суд, миллий гвардия ва адвокатура ходимлари жиноят устида қўлга олинди

11:22 / 28.02.2023

Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудлар бўйича бошқармалари ҳамда вилоятлар прокуратуралари томонидан бир нечта мулозимларнинг жиноят содир этгани аниқланган.

Хусуссан, Навоий вилоят прокуратураси нозири фирибгарлик йўли билан маҳаллий фуқародан 10 млн. сўм олган вақтида ушланган.

Аниқланишича, нозир ўзининг танишлари имкониятлари орқали уни Навоий шаҳар ҳокимлиги уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги ётоқхоналардан бирига навбатсиз жойлаштириб қўйишни ваъда қилган.

Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг ходими эса Шароф Рашидов туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс билан бирга, Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаронинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини фуқаролик ишлари бўйича судда ишлайдиган танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 2 минг АҚШ доллари олган вақтларида ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан ушланган.

Муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Гулистон шаҳридаги Адвокатлар ҳайъати адвокати 2021 йилда маҳаллий масъулияти чекланган жамиятга банкдан 240 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишида ёрдам берганлиги учун хизмати эвазига унинг раҳбаридан 12 минг АҚШ доллари олган.

Бироқ, банк томонидан олиб борилган мониторинг жараёнида масъулияти чекланган жамият кредит маблағини мақсадсиз ишлатганлиги аниқланиб, прокуратура органлари томонидан унинг раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Шу билан бирга, Сирдарёда адвокат муқаддам олган 12 минг АҚШ долларидан 1 000 АҚШ долларини МЧЖ раҳбарига қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, Миллий Гвардиянинг Самарқанд вилоят Қўриқлаш бошқармаси Иштихон туманлараро қўриқлаш бўлимида қоровул лавозимида ишловчи шахс ўзининг қариндошига муқаддам ҳокимлик томонидан боғдорчилик қилиш учун берилган 70 сотих ер майдонини харидорга 175 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 100 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Маълум қилинишича, ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- (Фирибгарлик) ва 211- (Пора бериш) моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

ЕЧЛ чемпиони ва финалчиси қанча ишлаб олгани маълум қилинди

ЕЧЛ чемпиони ва финалчиси қанча ишлаб олгани маълум қилинди

Франциянинг ПСЖ клуби УEФА Чемпионлар Лигаси финалида эришган йирик ғалабаси эвазига 25 млн евро мукофот пули қўлга киритди.
15:23 / 01.06.2025
Зеленский Украинанинг Россия аэродромларига ҳужумини тасдиқлади

Зеленский Украинанинг Россия аэродромларига ҳужумини тасдиқлади

“Бизнинг операциямиз штаби Россия ҳудудида, уларнинг вилоятларидан биридаги Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) бошқарма…
10:15 / 02.06.2025
Ёзнинг илк ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Ёзнинг илк ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

“Ўзгидромет” июнь ойи учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
14:39 / 01.06.2025
Ўзбекистондан Қозоғистонга пул оқими кескин ошди

Ўзбекистондан Қозоғистонга пул оқими кескин ошди

Қозоғистон Республикаси миллий банкининг маълумотларига кўра, 2025 йил апрель ойида Ўзбекистондан Қозоғистонга халқаро тўлов…
18:49 / 01.06.2025
Россиялик депутат Сибирни ўзбекларнинг тарихий ерлари деб атади

Россиялик депутат Сибирни ўзбекларнинг тарихий ерлари деб атади

Россия Федерациясининг Ханти-Манси автоном округи Думаси депутати Холид Тагизаде Сибир хонлигини эслади ва минтақани ўзбекла…
19:17 / 31.05.2025
АҚШ Мудофаа вазири Хитой 2027 йилда Тайванга бостириб кириши мумкинлигини айтди

АҚШ Мудофаа вазири Хитой 2027 йилда Тайванга бостириб кириши мумкинлигини айтди

АҚШ Мудофаа вазирлиги раҳбари Пит Хегсет тинч океанидаги иттифоқчиларни Хитойнинг Тайванга бостириб кириши 2027 йилда бошлан…
18:32 / 31.05.2025
Май ойида 94,8 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган

Май ойида 94,8 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган

“Ўзенергоинспексия” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари иштирокида сўнги б…
10:32 / 02.06.2025
Илон Маск сўнгги вақтларда гиёҳвандликка берилган

Илон Маск сўнгги вақтларда гиёҳвандликка берилган

The New York Times ёзишича, Илон Маск Трамп маъмуриятида ишлаган даврида катта миқдорда кетамин, шунингдек, экстази, психоде…
14:01 / 31.05.2025
Тожикистондан 16 кг гиёҳвандлик воситаси олиб кирган шахсга суд ҳукми ўқилди

Тожикистондан 16 кг гиёҳвандлик воситаси олиб кирган шахсга суд ҳукми ўқилди

2024 йилнинг 12 ноябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда, Поп…
09:58 / 01.06.2025
Ўзбекистонда йиллик инфляция 8,7 фоизгача пасайди

Ўзбекистонда йиллик инфляция 8,7 фоизгача пасайди

2025 йилнинг май ойида Ўзбекистонда йиллик инфляция 8,7 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич апрель ойидаги 10,1 фоизга нисбатан…
20:10 / 01.06.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!