Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Косон тумандаги 20-сонли мактаб директори ўқитувчиларга мажбуран мактабни таъмирлатаётгани ҳақида хабар тарқалди.
Маълумотларга кўра, директор ўқитувчиларни мактаб таъмирига жалб қилишдан ташқари, улардан таъмирлаш ишлари учун 50 минг сўмдан пул ҳам йиғдириб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, Косон туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби директори ҳақиқатдан ҳам ўқитувчи ва ишчи ходимларни таъмирлаш ишларига жалб қилган.
Мактаб директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 2-қисмига асосан БҲМнинг 100 (юз) баробари, яъни 33 000 000 (ўттиз уч миллион) сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!