Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги газ қуйиш шохобчасида 6 май куни Nexia 2 машинасига ўрнатилган газ баллонида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, туманнинг “Кончилар” МФЙ ҳудудида жойлашган “Автогаз” автомобилларга газ (метан) қуйиш шохобчасида Nexia 2 русумли автомобилнинг газ баллонига газ қуйиш вақтида ёрилиш (портлаш) содир бўлган.
Натижада автомобиль орқа қисми тўлиқ шикастланган. Ҳодиса жойида ёнғин содир бўлмаган.
Автомашина яқинида бўлган бир нафар фуқаро енгил даражада тан жароҳати олган ва у зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига юборилган. Ҳозирда ҳолат бўйича тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!